Операция қилинган Алибоев: "Бу сўнггиси деб умид қиламан"
13 сен 2022 17:40
Новости
Операция қилинган Алибоев: "Бу сўнггиси деб умид қиламан"
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев бугун Германияда операция қилинди.
Олган маълумотларимизга кўра, жароҳатини даволаш учун Европага учиб кетган Алибоев бугун муваффақиятли операция қилинди. "Шерлар" ярим ҳимоячиси операциядан сўнг "Твиттер" тармоғида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:
"Бу охиргиси деб умид қиламан. жароҳат мени янада кучли, ақлли ва қатъиятлироқ қилади. Ёруғ кунлар яқин деб ўйлайман".
Сайтимиз жамоаси футболчи тезроқ соғайиб, сафга қайтишини тилайди.
Комментарии