RU

Последние новости

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  1 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

Онана 24 соат ичида иккита ўйин ўтказадими? Новости

Онана 24 соат ичида иккита ўйин ўтказадими?

"Манчестер Юнайтед" ақл бовар қилмас режага эга.

Андре Онана яқинлашиб келаётган Африка Миллатлар Кубогига учиб кетади. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" ўз дарвозабони хизматларидан максимал фойдаланиш ниятида.

Африка Миллатлар Кубоги мусобақаси 13 январь куни бошланади. Кот-д'Ивуардаги мусобақа февраль ойининг ўрталарига қадар давом этади.

Унда Англия Премьер-лигасининг бир қанча футболчилари иштирок этади. Улардан бири Камерун вакили Андре Онана.

Бироқ "Манчестер Юнайтед" ўз дарвозабони хизматидан воз кечмоқчи эмас ва уни терма ихтиёрига сўнгги лаҳзада жўнатмоқчи. Шундай қилиб, дарвозабон, агар кутилмаган ҳеч нарса содир бўлмаса, 24 соат ичида иккита ўйин ўтказади...

"The Athletic" порталининг хабар беришича, Онана "Тоттенхэм"га қарши муҳим ўйинда (14 январь), шунингдек, Гвинеяга (15 январь) қарши беллашувда майдонга тушади. Бу ақлдан оздирувчи ғоя клуб ва Камерун Федерацияси ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик натижасидир.

Камерун бўлажак АМК "C" гуруҳида Гвинеядан ташқари Гамбия ва Сенегал билан ўйнаши керак. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа ва турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаган тўртта жамоа кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боради.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика