Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"
01 ноя 2025 17:39
Новости
Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"
"Манчестер Сити"нинг мисрлик футболчиси Омар Мармуш интервьюларидан бирида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди.
У жамоадаги энг тезкор футболчи ҳақидаги саволга ўзбекистонлик футболчи дея жавоб берган.
Сенинг ФИФАдаги карточканг "84" дея баҳоланган. Бунга муносабатинг қандай?
Барчаси жойида. Аслида бунга ўта жиддий эътибор қаратиб ҳам юбормаганман. Аммо умумий олганда, назаримда, барчаси жойида.
"Сити"да кимни энг тезкор футболчи, дея оласан?
Ҳусанов! Сенинг ҳам тезлигинг ёмон эмаску, ўзингни айтмайсанми? Йўқ, Ҳусанов бу борада яхшироқ, - деди Омар Мармуш.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии