RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  8 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  2 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  97 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Омад сизга, Фарҳод Магомедов Новости

Омад сизга, Фарҳод Магомедов

Фарҳод Магомедов Ўзбекистон футболи жамоатчилиги томонидан энг кўп танқид қилинган инсонлардан бири. Энди у ПФЛ бош директори эмас.

Магомедов номини иложи борича камроқ тилга олишни истаганман. Бироқ у бошқарган ташкилот ҳақида етарлича салбий фикр ҳам билдирганман. Ўзимча Магомедов шахсиётига тегишни истамаганманим билан, ҳар сафар у бошқарган ташкилотни “савалаб” қаршисидан чиқиб қолаверганман, ўзим истамаганим ҳолда.

Нега? Чунки шахс сифатида уни ҳурмат қиламан. Футболчи сифатида Магомедовнинг ўйинларига тан бераман. Катта авлод вакиллари фикримга балки қўшилар, мен ҳозиргача Олий Лигада унинг каби ҳимоячини деярли кўрганим йўқ. Унда битта ҳимоячига нима керак бўлса, барчаси мужассам эди. Рост ёки ёлғон билмадим, эшитганим бўйича айтаман: тайм ўртасида товонига мих кириб кетиб, бутсасининг ичи қонга тўлганида ҳам, тишини-тишига қўйиб, бемалол 45 дақиқа югура олган футболчи бўлган у.

“Чиғатой” футбол мактабида мураббий сифатида таниганман. Бир сафар машғулотига анграйиб, 1 соатча жойимда туриб қолганимни ҳам эслайман. Шунчаки, Магомедовни кабинетга тиқиб қўйишди. Бундан ким ютди билмайман-у, аммо аниқ айта оладиганим бор: ПФЛ ҳеч нарса ютмади.

Мен Магомедовнинг қўлида ПФЛда ишлаганман. 2012 йил Жакартага ўқиш учун кетаётганимда ўз хоҳишим билан ариза ёзиб, ишимни топширганман. Қайтишим эса “Спорт-ТВ”га тўғри келган. Ўз ходимларига муносабатидан келиб чиқиб ҳам Магомедовни ҳурмат қиламан, қўл остида бу одамдан ёмонлик кўрмаганман. Ўз вақтида ойлигим ҳисобидан армиям учун пул ҳам ўтказиб берганди. Қарзимни қайтарганман, бироқ барибир катта ёрдам берган деб ҳисоблайман.

“Спорт-ТВ” эса фаолиятимнинг оёғини осмондан қилиб юборди. Мен энди Магомедовнинг эмас, Турдиалиевнинг қўлида ишлай бошладим. Бунда мақташ керак бўлган нарсани мақтадим (ҳеч ким буни эсламайди ва мен бундан ҳафа ҳам бўлмайман). Ўзим нотўғри деб билган нарсаларни эса очиқчасига танқид қилдим (шунисини ҳамма эслаб қолди). Танқид қилганларим орасида Магомедов бошқарган ташкилот ҳам бор эди.

Мен бу постни ёзишни узоқ кутдим. Энди Фарҳод акада лавозим йўқ, мен ундан фойдаланишим мумкин бўлган ҳеч нарса қолмади. Шунинг учун ҳам фикримни баён қилиш вақти келди, деб ҳисобладим. Сабабини юқорида айтдим, шахс сифатида, футболчи сифатида, мураббий сифатида уни доим ҳурмат қиламан. Бу муносабат “взаимно” бўлиши шарт эмас. Мени ёқтирмаслик учун унда етарлича асослар бор ва улар мени қизиқтирмайди, доимгидек фикримда қоламан.

Магомедовнинг келгуси тақдири қандай бўлади, билмайман. Агар у кабинетидан ташқарига чиқиб, ўзи севган ва уни одамлар тан олган майдонига қайтса, фақат ва фақат хурсанд бўламан. Чунки у айнан ўша майдонда ўзини намоён қила олишига ишонаман.

Омад сизга, Фарҳод ака! Барчаси учун узр, рози бўлинг...


Автор :
Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика