RU

Последние новости

07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  1 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  34 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  55 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  114 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1030 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5

​"Олтин тўп"ни ҳеч қачон ютмаган таниқли 7 футболчи Новости

​"Олтин тўп"ни ҳеч қачон ютмаган таниқли 7 футболчи

2018 йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаб берадиган тадбир бошланишига 1 кун қолди. Маълумот учун, Роналду, Гризманн ва Модрич мазкур соврин учун номзод сифатида кўрсатилинган.

Эртага Париж шаҳрида ўтказиладиган маросимда Роналду ва Мессининг 10 йил давом этган даври якунланиши ёки Криштиану ўзининг олтинчи "Олтин тўпи"ни қўлга қиритиши ҳам мумкин. Бир нарса дейиш қийин. Чунки, учала даъвогар ҳам ўзига яраша арзигулик натижа қайд этишган. Бугунги мақолада булар ҳақида эмас, балки умрида бирор марта ушбу совринни қўлга киритмаган машҳур футболчилар ҳақида батафсил тўҳталиб ўтиш режалаштирилган.

Демак, "Олтин тўп" таъмини ҳис этмаган таниқли 7 футболчи билан танишиб чиқамиз.

7. Серхио Рамос

Рамос – ҳақиқий сардор, медаль ва совринларни ўзига тортувчи магнит. Умуман олганда, сўнгги дақиқа футболчиси дея эътироф этилиши нотўғри бўлмаса керак. Жамоаси қийин вазиятда қолганида масъулиятни ўз зиммасига олган ва клубдошларига муҳим чемпионликни тақдим этган футболчи йилнинг энг яхши футболчиси бўлмаса ҳам, кучли учталик номзодлар рўйҳатига киритилиши керак эди. ЕЧЛ 2014 ва 2015 йил финал баҳсларида қандай каромат кўрсатгани ҳақида ўзингиз яхши маълумотга эгасиз. Голни сезиш қобилиятига эга ҳимоячи спорт формасида бўлганида ундан ўтиб кетиш ўта мураккаб юмуш ҳисобланади. Испания миллий терма жамоасида Жаҳон ва Европа чемпиони бўлишига қарамасдан Серхио Рамос “Олтин тўп” номзодлар учлигига ҳам киритилмаган.  

6. Райан Гиггз

Ёши катта футбол ихлосмандлари Райан Гиггзни яхши билишади. Фаолиятини битта клубда яъни мавқеи ва тарихи билан мақтана оладиган "Манчестер Юнайтед" клубида ўтказган. 24 йил МЮ сафида ҳаракат қилган уэлслик собиқ футболчи, 2 марта ЕЧЛ ғолиби, 13 марта Англия чемпиони бўлган. Манкунианликларнинг тирик афсонаси "Олтин тўп"ни қўлга киритмаганлигининг асосий сабаби, уэлслик бўлганлигидадир. Чунки, Гиггз терма жамоа билан ёрқин натижаларга эришмаган.

5. Неймар

Бразилиялик юлдуз 26 ёшда. "Барселона" дан ПСЖга 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтиб, трансфер нархи бўйича Жаҳон рекордини ўрнатган Неймар ажойиб финтлари, самарали паслари ва чиройли голлари орқали мухлислар меҳрини қозонган. 2017 йил 8 март куни ЕЧЛ нимчорак финалида ПСЖга қарши учрашувни эсланг. 85 дақиқада 3:1 бўлиб турган пайт. "Барса" ПСЖдан ўтиши учун яна учта гол уриб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиши керак эди. Ўша лаҳзада Неймар ўз потенциалини кўрсатиб берган ва Франция клубини 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, жамоасини чорак финалга олиб чиққан эди. Бразилия сафида 60 гол урган ва техникаси юқори бўлган ҳужумчи Роналду ва Месси даври сабаб "Олтин тўп"ни ютмаган. Бироқ, бошқаларга нисбатан унда ҳали имконият бор.

4. Филипп Лам

Одатда "Олтин тўп" соврини ҳимоячиларга топширилмайди. Унинг соҳибига айланиш учун футболчида ўзига ҳос бир жиҳат, хусусият бўлиши керак. Филипп Лам ана шу ноёб иқтидорга эга кам сонли ҳимоячилардан саналади. Ўнг ва чап қанот ҳимоя чизиғини тўлдирган, керак пайтда таянч ярим ҳимоячи сифатида жамоадошларини олдинга бошлаган Филипп 2014 йил Бразилияда Жаҳон кубогини сардор сифатида боши узра баланд кўтаради. Ҳа биз билган ўша "немис машинаси"нинг мотори, айнан "Бавария"нинг 16 рақами остида тўп тепиб, ЕЧЛ ва Бундеслига чемпиони бўлган, 2006 йили Германияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўзининг супер зарбаси орқали мусобақанинг дастлабки голи муаллифига айланган футболчи айнан Филипп Лам ҳисобланади. Агар 2006 йили йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида Фабио Каннаваро ғолиб чиққанини инобатга олсак, орадан 8 йил ўтиб, Филипп Лам ҳам камида подиумда кўриниш бериши керак эди.

3. Златан Ибрагимович

Кунг-фу ва қайчи зарбалари орқали бир қатор "шедевр" голлар муаллифига айланган Златан - бу алоҳида бир мавзу. Ушбу футболчи ҳам спорт одами, ҳам шахс сифатида ўзини кўрсатган ва ажойиб иқтибослари орқали ҳаммани бирдек лол қолдира олган. Борган жойини гуллатиб юборган Златан Голландия, Италия, Испания, Франция, Англия ва АҚШда ўз номини қолдирган. Швециялик футболчи ЕЧЛда 48 гол муаллифига айланган. Унинг биргина хатоси (хато деб ҳам бўлмайди) Роналду ва Месси даврида тўп тепгани бўлиши мумкин.  

2. Арьен Роббен

Роббен - ажойиб футболчи. "Бавария" ва Голландия терма жамоасидаги фантастик ўйинлари орқали танилган вингер 2013 йили ЕЧЛ чемпиони ва Бундеслига ғолиблигини қўлга киритганди. Бундан ташқари, ЖЧ-2010 ва 2014 мусобақаларида ҳам ёрқин ўйин кўрсатиб, "учар голландлар"нинг совринли ўринларни қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшади. Индивидуал маҳорати эвазига Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида маҳсус мукофот билан тақдирланган. "Олтин тўп"ни қўлга киритмаган яна бир юлдузнинг фаолияти аста-секин якунига етиб бормоқда. 34 ёшли футболчи ҳозирда юқори савияда тўп сура олмаяпти. Аммо, юқорида санаб ўтилган вақтларда Арьен Роббенни исталган мураббий ўз клубида кўришни хоҳлагани бор гап.  

1. Андрес Иньеста

Иньеста ҳақида ортиқча таъриф беришнинг кераги йўқ. Унинг биргина ЖЧ-2010 турнирида кўрсатган ўйини ва финалдаги голини эслашнинг ўзи кифоя. Яна бир нарса, Мессининг топ футболчи сифатида етишиб чиқишида Андрес Иньестанинг хизматлари беқиёс. Лекин, испаниялик ярим ҳимоячига ҳам "Олтин тўп"га эга чиқиш насиб қилмаган.


Нодир Абдурасулов

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика