“Олтин тўп”ни Бензема олиши учун 5 сабаб
19 апр 2022 13:40
Новости
Матбуот ва ижтимоий тармоқларда Карим Бенземанинг ўйини ҳақида кўплаб илиқ фикрлар учрамоқда. Франциялик форвард шу қадар дахшатли спорт формасидаки, унинг исми “Олтин тўп” соврини билан бирга тилга олиниши ҳеч кимни ажаблантирмаяпти.
Россиялик журналист Николай Егоричев “Championat.Asia” учун махсус Бенземанинг ҳар бир футболчининг орзуси бўлган совринни қўлга киритиш имкониятларини ўрганиб чиқди.
№1 сабаб — ОАВ ва рақиблари томонидан ҳурмат
Обрўли британ сайти Goal.com Каримни номзодлар рўйхатида биринчи ўринга қўймоқда. Бошқа қатор нашрлар ҳам шу фикрда — мисол учун, Eurosport, AS ва Marca.
Бензема “хейтга” деярли учрамайдиган кам сонли футболчилардан ҳисобланади. Ҳа, Матье Вальбуэна билан бўлган воқеа Бенземанинг авторитетига салбий таъсир ўтказди. Бироқ у анча йиллар аввал бўлган ва Карим ҳаммага етарлича нарсани исботлаб қўйиб улгурган.
Бенземанинг ўйинидан Роналдо ҳам ҳайратда ва ҳатто “Реал”нинг ашаддий душмани — “Барса” ҳимоячиси Дани Алвес ҳам. “Карим “Олтин тўп”га лойиқ, — деди яқинда афсонавий “Зубастик”. — Мен бу ҳақида бир неча йиллар аввал айтганман. Ўша гапларим учун мени устимдан кулишганди ҳам, лекин у чиндан совринга лойиқ”. “У “Реал” шарафини ҳимоя қилишининг менга фарқи йўқ, — деди Дани Алвес “Instagram”да. — У қандай футболчи!”
№2 сабаб — кучсиз рақобатчилар
Бенземага қўл келиши мумкин бўлган яна бир муҳим омил рақобатчиларнинг камроқлиги.
Бу мавсум соврин учун Роналду ҳам, Месси ҳам курашда фаол иштирок этмаса керак. Goal.com портали уларни ҳатто кучли ўнликка ҳам киритмади. Чинакамига рақобатчи бўлиши мумкин бўлганлардан фақатгина Роберт Левандовски ва Мохамед Салахни ажратиб кўрсатиш мумкин. Қолган барча — Мбаппе, Модрич, Мане, Де Брюйне ва Винисиус —Бензема билан рақобатлаша олишлари қийинроқдек.
№3 сабаб — “Реал”нинг ЕЧЛда ғолиб чиқиш имкониятлари
Рақиблар мавзусини давом эттириб, УЕФА Чемпионлар Лигасидаги курашни ҳам айтиб ўтиш зарур.
Бу вазиятда ПСЖ ёки “Бавария” курашдан чиқиб бўлгани, “Реал” эса ҳамон бош соврин учун давогар сифатида қаралаётгани Бензема фойдасига ишлайди. Шунинг учун Левандовски ва Мбаппенинг имкониятлари кескин камаяди.
ЕЧЛ ярим финалига чиқа олганлардан фақат битта рақобатчи— Мохамед Салах қолади. Мусобақанинг қолган қисмида “Реал” ва “Ливерпуль” ўзини қандай кўрсатаркин? Қизиқ жиҳати, бу икки клуб финалда тўқнаш келиши мумкин.
№4 сабаб — дахшатли самарадорлик
Бензема аномал самарадорлик қайд этмоқда. 34 ёшида у Чемпионлар Лигасининг иккинчи тўпурари (12 гол, Левандовскида — 13) ва катта устунлик билан Ла Лига тўпурарлари пойгаси етакчиси (25 гол, энг яқин таъқибчида —15).
Бундан ташқари Карим голли узатмалари билан ҳам мақтана олади. Биринчи навбатда бу Испания чемпионатига тегишли: ички мусобақада Бензема 11 балл жамғарган, Хави келгач “қайта тирилган” Усмон Дембеледа ҳам шунча.
№5 сабаб — ғалаба голлари
Transfermarkt маълумотларига кўра, Бензема Испания чемпионатида ғалаба голларини уриш бўйича яққол етакчи ҳисобланади. Каримнинг саккиз голи “Реал” учун ҳал қилувчи аҳамият касб этди. ТОП-5да фақат Килиан Мбаппе (11) ва Душан Влаховичда (10) яхшироқ натижа кузатилмоқда. Левандовски ва Салах ҳисобида эса мос равишда беш ва олтита бундай гол мавжуд.
Чемпионлар Лигасида француз учта шундай гол урди. Бенземанинг яна бир голи — “Челси”га қарши чорак финал ўйинининг қўшимча дақиқалардаги голи “Реал Мадрид”ни Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишдан қутқариб қолди.
Бу мавсум Бензема учун балки “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун охирги имкониятдир. Ҳозир бўлмаса, қачон?
Муаллифнинг бошқа мақолаларини кузатиб бориш учун телеграм-каналга аъзо бўлиб қўйишни унутманг.
Комментарии