"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"
11 окт 09:33
Новости


"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Майкл Оуэн "қизил иблислар"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Фергюсон кетганидан сўнг улар бир неча бор бош мураббийларни алмаштирдилар. Кейин улар жамоани айбладилар, дунёнинг энг яхши футболчиларини олиб келиш учун миллиардлаб маблағ сарфладилар, аммо бунинг натижасида клуб сўнгги ўн йил ичида ўзига хос ўйинчилар қабристонига айланиб қолди", - деб фикр билдирди "Олтин тўп" соҳиби.
Жорий мавсум Рубен Аморим шогирдлари АПЛда 10 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасида кетмоқда. "Қизил иблислар" сўнгги бор АПЛда 2013 йилда чампион бўлишганди.
Похожие новости

Комментарии