“Олой”даги легионерларимиз ортга қайтдими?
10 янв 2016 16:15
Новости
“Олой”даги легионерларимиз ортга қайтдими?
Хусусан мамлакат чемпиони Ўшнинг “Олой” жамоасида ишқибозларимизга яхши таниш бўлган Артур Парванов, Рустам Аъзамов, Тимур Васильев, Темур Султонов, Улуғбек Мўминов, Анатолий Власичев ҳамда Эрнесть Седко каби футболчилар фаолият юритганди.
Айтиш керакки, ушбу легионерларимиз Топ-лигада “Олой”нинг чемпионликка эришишида муносиб ҳисса қўша олди. Жамоага биз учун бегона бўлмаган собиқ футболчи Андрей Власичев устозлик қилганини ҳам айтиш лозим. Айни дамда ўшликлар янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа Туркияда йиғин ташкил этган. Аммо бир қатор ҳамюртларимиз жамоани тарк этган кўринади.
Маълум бўлишича “Олой” сафида Темур Султонов билан Улуғбек Мўминов қолган холос. Хатто бош мураббий Андрей Власичев ҳам жамоа билан хайрлашгани атилаётир. Клуб раҳбарияти бошқарув постига маҳаллий мураббийни олиб келган.

Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии