RU

Последние новости

13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  2 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  4 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  25 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3

«Олмос» соврини: Гейнрих август ойида учинчи бўлди Новости

«Олмос» соврини: Гейнрих август ойида учинчи бўлди

Қозоғистоннинг «Sports.kz» спорт портали 2011 йил март ойидан буён «Олмос» совринини таъсис этганди,

Унда премьер-лига клублари бош мураббийлари ва биттадан футболчилари овоз беришади. 2011 ва 2012 йилларда ўзбекистонлик Улуғбек Бақоев ушбу совринни қўлга киритганди. 2013 йил март ойида Мануэль Курто «Тараз», апрелда Марат Хайруллин «Актобе», май ойида Игорь Зенькович «Акжайик», июнда Тимур Кападзе «Актобе» ва июль ойида Александр Мокин «Шахтёр».  

Овоз натижаларига кўра август ойида «Шахтёр» ҳужумчиси Сергей Хижниченко энг яхши футболчи бўлди. У жами 28 очко жамғарди.

Иккинчи ўринни «Шахтёр»нинг 32 ёшли посбони Александр Мокин эгаллади. Мокин 20 очко тўплади.

Учинчи ўринни эса «Актобе»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Александр Гейнрих эгаллади. Футболчи чемпионатда «Қайрат» устидан қозонилган ғалабага ва Европа лигаси доирасидаги «Брейдаблик» тўсиғидан ўтишга катта ёрдам берди. Киевнинг «Динамо» клубига қарши ўйинларда эса Гейнрих клуб сафидаги энг яхши футболчи бўлди. Ҳамюртимиз 16 очко тўплади. 

Ўзбекистонлик футболчилардан Шавкат Саломов ва Тимур Кападзе ҳам овоз олишган.

Энг яхши легионерлар рўйхати қуйидагича: 1. Александр Гейнрих. 2. Роджер Каньяс. 3. Никола Василевич.

Овоз бериш якунлари:
1. Хижниченко Сергей «Шахтёр» — 28 (6,5,-)
2. Мокин Александр «Шахтёр» — 20 (4,2,4)
3. Гейнрих Александр (Ўзбекистон) «Актобе» — 16 (2,3,4)

14-18. Саломов Шавкат (Ўзбекистон) «Жетису» — 2 (-,1,-)
20-27. Кападзе Тимур (Ўзбекистон) «Актобе» — 1 (-,-,1)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика