RU

Последние новости

16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  0 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  2 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  2 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  17

Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда Новости

Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда

ОКМК клуби яна бир янгиликни эълон қилди.

Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар доирасида янги спорт иншоотлари қурилиши ва реконструкция ишлари давом этмоқда. Шу йилнинг октябрь ойида ушбу мажмуа стадионининг ён қисмидаги сунъий майдон тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, замонавий талабларга жавоб берадиган даражада янгиланди. Бу ишлар натижасида майдон Туркиянинг "Ҳатко" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, "FIFA Quality" сертификатига эга бўлган 105х68 ўлчамдаги янги сунъий қопламали майса билан жиҳозланди ва фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда эса "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида табиий майдон барпо этиш ишлари бошлаб юборилган. Ушбу янги табиий майдонни қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар юқори даражадаги технологиялар ва тажрибадан фойдаланишни талаб этмоқда. Лойиҳа доирасида табиий майсани барпо этиш учун махсус ускуналар жалб қилиниб, ишлар қизғин давом этмоқда.

Кеча, 26 декабрь куни "ОКМК спорт мажмуаси"га ташриф буюрган Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) бош котиби Аваз Максумов ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) бош директори Диёр Имомхўжаев мазкур жараён билан яқиндан танишди. Шунингдек, ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев томонидан лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Тақдимот давомида янги табиий майдоннинг техник хусусиятлари, қурилиш жараёни ва кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Табиий майдон қурилиши якунланганидан сўнг, "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудуди мамлакатимизда замонавий футбол стандартларига жавоб берадиган спорт иншоотлари қаторига киради. Бу нафақат маҳаллий футболчилар, балки халқаро даражадаги спорт мусобақаларини ўтказиш учун ҳам қулай имкониятлар яратади. Мазкур лойиҳа, шубҳасиз, спорт ривожига улкан ҳисса қўшади ва ёш авлодни спортга жалб этишда муҳим омил бўлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика