RU

Последние новости

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  7 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  27 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  27 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

Олмалиқда спорт шаҳарчаси фойдаланишга топширилади Новости

Олмалиқда спорт шаҳарчаси фойдаланишга топширилади

Олмалиқ шаҳрида замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган спорт мажмуаси қурилиши якунланди.
Мажмуанинг кўрки сифатида 12 минг томошабинга мўлжалланган стадион қад ростлаган. Янги мавсумда бу ўйингоҳда "Олмалиқ" жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказади. Режага, кўра, ушбу мажмуа "Наврўз" умумхалқ байрами арафасида тантанали равишда очилади ва фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда "Олмалиқ тоғ-кон металлургия" комбинати ОАЖ бош директори Александр Фармонов ўз интервьюсида айтиб ўтди.

Александр Касимовичнинг сўзларига кўра, ҳозирги стадион ҳам клубга хизмат қилишда давом этади. Мажмуанинг ўзига тўхталадиган бўлсак, унинг ҳудудидаги эгизак биноларни эслатувчи 70Х38 ҳажмдаги иккита спорт зали спорт шаҳарчаси кўркига янада кўрк қўшиб турибди. Спорт залларининг бири футзал, баскетбол, воллейбол, қўл тўпи каби жамоавий спорт турлари учун мўлжалланган. Иккинчисида эса, асосан яккакураш (бокс, кураш, дзюдо, самбо, эркин ва юнон-рум кураши, каратэ, таэквондо каби) спорт турлари бўйича кундалик машғулотлар, шунингдек, турли нуфуздаги мусобақалар ўтказилади. Ҳар икки спорт залида кийиниш-ечиниш, ҳакамлар ва тиббиёт ҳодимлари учун хоналар  мавжуд. Спорт залининг иккинчи қаватида 500 томошабинга мўлжалланган трибуна ҳам бунёд этилган.

Бундан ташқари, мажмуада ёпиқ теннис корти ҳам бор. Шунингдек, очиқ теннис корти ҳам бўлиб, унинг икки томонида мухлислар учун махсус трибуналар қурилган. Таҳминан 2000  томошабин бу ерда ўтказиладиган нафақат теннис, балки бокс мусобақаларини ҳам кузатиш имкониятига эга бўлади. Стандарт ҳажмдаги сунъий қопламали футбол майдони айниқса, қишки мавсумда "Олмалиқ" жамоасининг машғулотларига ас қотади.

Энг муҳими, мажмуа ичида ҳам, стадионга кираверишда ҳам машиналар тўхташ жойлари бунёд этилган. Бир сўз билан айтганда, бу мажмуа Олмалиқ аҳли учун баҳор байрамига ҳақиқий совға бўлади.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика