RU

Последние новости

15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  0 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди ёхуд Станоевич ва Франжич кетди Новости

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди ёхуд Станоевич ва Франжич кетди

Кеча жамоа Олмалиқ шаҳрида навбатдаги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
2014 йилги чемпионатда 6-ўринни эгаллаган "Олмалиқ" қайд этган натижа аввалгисига қараганда бир поғона паст бўлди. Йилдан йилга ўз таркибини шакллантириб, юқори натижалар сари интилаётган жамоа учун бу кўрсаткич қониқарли эмас, албатта. Шу сабабли, жамоа раҳбарияти навбатдаги мавсумда таркибда бир қатор ислоҳотлар амалга оширишни режалаштирган. Бугундан Олмалиқда бошланган машғулотларда бир қатор етакчи футболчилар иштирок этишмади. Жумладан, Шакер Зуаги, Обид Жўрабоев ва Достон Абдураҳмонов "Бунёдкор"да ўтишга яқин бўлса, Дарко Станоевич ва Петар Франжич ҳам жамоа таркибини тарк этган. Яна бир қатор футболчиларнинг ҳам жамоада қолиш қолмаслиги 27 декабрга қадар давом этадиган машғулотлардан сўнг маълум бўлади.

Дастлабки кунги машғулотда қуйидаги футболчилар иштирок этишди: Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Тимур Ғаниев, Шоҳрух Эшбўтаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Сарвар Жўраев, Абдумалик Тошпўлатов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азамат Исроилов, Зоҳир Пиримов, Санжар Шоаҳмедов, Дилявер Абибуллаев, Диёр Туропов, Никита Павленко, Муҳаммад Исаев, Зафар Полвонов, Ислом Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Шариф Мирзаев, Қадамбой Нурметов.

Бироз бетоблиги сабаб Тимур Кагиров ва Аброр Каримов машғулотда иштирок этмади. Тимур Ҳакимовнинг ижара муддати якунига етганлиги боис, "Пахтакор"га қайтган.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика