RU

Последние новости

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

"Олмалиқ": Тайёргарлик режа асосида кечмоқда Новости

"Олмалиқ": Тайёргарлик режа асосида кечмоқда

"Машъал" жамоаси билан ўтган баҳсдан сўнг, жамоамиз бош мураббийи Игорь Анатольевичдан тайёргарлик жараёни хусусида суҳбатлашдик.

"Машъал" жамоаси билан ўтган баҳсдан сўнг, жамоамиз бош мураббийи Игорь Анатольевичдан тайёргарлик жараёни хусусида суҳбатлашдик.

Игорь Анатольевич "Олмалиқ" жамоасини бу йил кўплаб футболчилар тарк этишди. Жамоанинг янги мавсум тайёргарлиги хусусида сўзлаб берсангиз.

- Дарҳақиқат, бу йил жамоани жуда кўп футболчи тарк этди. Бу бизни навбатдаги мавсумдаги фаолиятимизга салбий таъсир ўтказади деб ўйлаш нотўғри бўлади. Жамоадан кетган биргина Санжар Шоаҳмедов биз учун йўқотиш бўлди. Бошқа футболчилар билан ҳамкорликни давом эттириш янги мавсум режасида йўқ эди. Шу сабабли, бундан фожеа ясаш керак эмас. Янги мавсумга тайёргарлик ҳақида айтадиган бўлсам, жамоа 15 декабрдан Олмалиқ шаҳрида машғулотларга киришди. Биринчи йиғинда бир қатор ёшларни синовдан ўтказиб олдик. 5 январдан бошланган йиғинда тажрибали футболчилар ҳам қўшилишди. Яна икки кун Олмалиқда машғулотлар давом этади. 15 январдан эса Тошкентда тўпланамиз. Тайёргарлик шу тариқа давом этади.

Жамоанинг ўтган мавсумдаги натижасидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Йўқ албатта, ўтган йилги чемпионатда жамоа олдига минимум 2013 йилги ўринни сақлаб қолиш вазифаси қўйилганди. Афсуски, жамоа бир поғона паст ўрин билан чемпионатни якунлади.

Йиғинда қатнашаётган футболчиларнинг кўпчилиги олмалиқлик мухлислар учун янгилик...

- Ҳа бу йил жамоа таркиби тубдан ўзгаради. Айни вақтда жамоа машғулотларида қатнашаётган футболчиларнинг аксарияти билан шартнома имзоланди. Азамат Бобожонов ва Акмал Бозоров ҳозирча кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, хориждан келган футболчилар ҳам шу каби ҳолатда. Тошкентдаги йиғинлар давомида яна бир қатор легионерлар ҳам кўрикка таклиф этилади.

Бугунги каби назорат ўйинлари пойтахтда ҳам ўтказилса керак.

- Ҳа, режамизда 17 январь куни "Қўқон-1912", 19 январь "Нефтчи", 22 январь "Бухоро", 24 январда эса "Навбаҳор" жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бор. Бундан ташқари 27 ва 31 январда ҳам назорат ўйини ўтказамиз. Январнинг сўнгги санасида Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан ўйнаймиз. 27 январдаги рақиб ҳам шу кунларда аниқ бўлади. 

Кичик суҳбат учун ташаккур, навбатдаги мавсумда жамоага омад ёр бўлсин.

- Раҳмат.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика