"Олмалиқ": "Ордабаси" билан дуранг
18 фев 2015 15:47
Новости
"Олмалиқ": "Ордабаси" билан дуранг
Хабар бериб ўтганимиздек, бугун жамоамиз Чимкентнинг "Ордабаси" жамоаси билан назорат ўйини ўтказди.
Анталиядаги илк ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Биринчи таймда Неманья Йованович томонидан урилган голга, рақиб иккинчи таймда жавоб қайтарган. Ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этди.
"Олмалиқ": Умиджон Хонимқулов, Евгений Гоголь, Адриан Кашкавал, Ислом Иномов, Диёр Туропов, Жаҳонгир Абдумўминов, Саламат Қуттибоев, Арслонмурот Омонов, Зоҳир Пиримов, Неманья Йованович, Камолиддин Мурзоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Темур Ғаниев, Ғулом Ўрунов, Шавкат Саломов, Никита Павленко, Ислом Исоқжонов.
Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик ўйини 19 февраль куни бўлиб ўтади. Режага кўра иккинчи ўйинда рақиб Арманистоннинг "Бананц" жамоаси бўлиши мумкин.
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии