RU

Последние новости

14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  2 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  9 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  8 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  11

"Олмалиқ": Навбатдаги йиғин якунланди Новости

"Олмалиқ": Навбатдаги йиғин якунланди

Теги :  Олмалиқ
"Олмалиқ"нинг Анталияда ташкил этилган биринчи йиғини якунига етди.

11-25 январь кунлари оралиғида ўтган ўқув-машғулот йиғинида 3та ўртоқлик ўйини ташкиллаштирилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилди. Дастлабки хориж йиғини якунлангач, жамоа бош мураббийи Виктор Кумиковдан бу йиғин хулосаларини сўрадик.

Дастлабки хориж йиғини ўз якунига етди. Бу йиғиндан кўнглингиз тўлдими?


- Анталиядаги биринчи ўқув-машғулотларимиз режалаштирганимиздек ўтди. Дастлабки кунларда ҳаво бироз совуқ, ёмғирли бўлсада барча машғулотлар ўтказилди. 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Унда 2 ғалаба ва бир мағлубият қайд этилди. Умумий хулоса қиладиган бўлсак бу йиғинда биз барчасини кўнгилдагидек ўтказа олдик.

Таркиб борасида қандай ўзгаришлар бўлди? Йиғин давомида кўрикка келган легионерлардан маъқул келгани борми?


- Албатта, бу йиғин давомида бир қатор хорижлик футболчилар кўрикда бўлишди. Ҳозирча сербиялик Игорь Йелич билан келишувга эришдик. Унинг майдондаги ҳаракатлари бизга маъқул келди. Қолганлари борасида бир тўхтамга келмадик. Анталиядаги иккинчи йиғинда ҳам кўрик давом этади.

Иккинчи йиғин қачондан бошланади?

- Футболчиларга бир неча кун дам берамиз. Жамоа аъзолари 30 январь куни яна Анталияга етиб келишади. Навбатдаги йиғин 20 февралга қадар давом этади. Бу оралиқда машғулотлар билан бирга 5та ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Шундан сўнг жамоа Тошкентга қайтади ва мавсум бошлангунга қадар машғулотлар ўша ерда давом эттирилади.

Жамоамиз аъзолари эртага 26 январь куни Анталия - Истанбул - Тошкент йўналишида ортга қайтишади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика