RU

Последние новости

14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  14 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  2 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  6 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  21 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2

"Олмалиқ" - "Локомотив" 2:2. Олмалиқда жанговар дуранг қайд этилди Новости

"Олмалиқ" - "Локомотив" 2:2. Олмалиқда жанговар дуранг қайд этилди

"Олмалиқ" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.


"Олмалиқ" - "Локомотив" 2:2

Голлар: Жаҳонгир Абдумўминов 5 , Санжар Шоаҳмедов 67, Шавкат Саломов 70 (Арслонмурод Омонов), Лутфулла Тўраев 86 (Жасур Ҳасанов кичик).

6830 мухлис.

14 май 2015. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Самандаров (Навои), О. Жумаев (Навои), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

"Олмалиқ": Умид Ҳонимқулов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Саҳоб Жўраев (Ғулом Ўрунов 51), Шавкат Саломов, Зоҳир Пиримов (Азамат Исроилов 71) , Ислом Иномов, Саламат Қутибоев, Никита Павленко (Арслонмурод Омонов 56), Адриан Кашкавал, Жаҳонгир Абдумўминов, Наманья Йованович.

Захира: Никита Шквирин, , Муҳаммад Исаев, Исломбек Исакжанов, Дониёр Исмоилов.

"Локомотив": Маъмур Икромов, Шавкат Муллажонов, Темурхўжа Абдуҳолиқов (Марат Бикмаев 73) , Лутфулло Тўраев, Жасур Ҳасанов (кичик), Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Санжар Шоаҳмедов, Икром Алибоев (Дамир Кояшевич.66) , Неманья Яничич, Олег Зотеев (Жасур Ҳасанов (катта) 65).

Захира: Игнатий Нестеров, Бобур Юлдашев, Карен Абрамов, Сергей Прохоров.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдумўминов Салим Мустафоев 25, Неманья Яничич 32, Икром Алибоев 36, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 36, Шавкат Саломов 42, Неманья Йованович 64, Умид Ҳонимқулов 75, Арслонмурод Омонов 76, Ислом Иномов 79, Дамир Кояшевич 88.



Учрашув якунланди.


90+4. УЧрашув якунланишига бир неча сония қолди, аммо меҳмонлар жуда шошиляпти.


90+3. Лутфулла Тўраевнинг зарбасини Ҳонимқулов бир амаллаб қайтарди.


90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


88. Сариқ карточка. Дамир Кояшевич.


86. ГООООЛЛЛ!!! ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВ!


84. Неманья Йовановичнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.


81. Расмий маълумотларга кўра учрашувни стадиондан туриб 6830 нафар мухлис кузатяпти.


80. Тез орада қизил карточка пайдо бўлиши мумкин.


79. Сариқ карточка. Ислом Иномов.


76. Сариқ карточка. Арслонмурод Омонов.


75. Сариқ карточка. Ҳонимқулов ўйинни чўзди.


73. Ўзгариш. Абдуҳолиқов ўрнига Бикмаев.


72. ЗАРБААА!!!! "Олмалиқ" футболчилари рақиб дарвозасини ўққа тутишяпти, аммо бу сафар хавфли ҳужум самарасиз якунланди.


71. Ўзгариш. Пиримов ўрнига Исроилов.


70. ГООООЛЛЛ!!!!! Арслонмурод Омонов ўнг қанотда бир ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни жарима майдончасига ташлаб берди. Шавкат Саломов эса бу совғани қўлдан чиқармади.


67. ГООООЛЛЛ!!!! Санжар Шоаҳмедов! Ҳонимқулов ўнг қанотдан узатилган тўпни қайтариб қолди, аммо бу тўпга ҳаммадан олдин Санжар етиб келди ва дарвозани нишонга олди.


66. Ўзгариш. Алибоев ўрнига Кояшевич.


65. Ўзгариш. Олег Зотеев ўрнига Жасур Ҳасанов (катта).


64. Сариқ карточка. Неманья Йованович.


61. Темурхўжа Абдуҳолиқов жамоадошининг етказиб берган тўпига улгурмади.


59. Икром Алибоев тўп оширилаётган паллада ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


56. Ўзгариш. Никита Павленко ўрнига Арслонмурод Омонов.


51. Ўзгариш. Саҳоб Жўраев ўрнига Ғулом Ўрунов.


50. САЛИМ!!! Темурхўжа дарвозабон ва ҳимоячини ўз олдига чақириб тўпни жамоадошига ташлаб берди. Мустафоевнинг зарбасиэса ноаниқ.


48. "Локомотив" худди биринчи бўлим каби қанотлардан ҳужумга ўтяпти.


46. Иккинчи бўлим бошланди.


Танаффус

45+3. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида "Локомотив" устунликни ўз қўлига олди.


45+2. Олег Зотеевнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.


45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.


44. Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб 2:3.


42. Сариқ карточка. Шавкат Саломов.


41. ЗАРБА!!! Темурхўжа Абдуҳолиқов яқин масофадан шошилиб рақиб дарвозаси томон зарба берди, аммо шошқалоқлик туфайли зарба жуда ноаниқ бўлди.


40. "Темирйўлчилар"да стандарт вазият.


39. "Локомотив"да Жасур Ҳасановнинг қаноти жуда фаол, аммо ҳужум марказида фаоллик етишмаяпти.


37. "Олмалиқ" стадионида жонли тўлқин пайдо бўлди.


36. Сариқ карточка. Икром Алибоев ва Абдуқаҳҳор Хожиакбаров.


34. "Олмалиқ"нинг олдиндан ўйланган жарима зарбаси гол билан якунланишига бир баҳия қолди, аммо сўнгги паллаба мезбон футболчисига аниқлик етишмади.


33. Сариқ карточка. Неманья Яничич Неманья Йовановичга қарши қоида бузди.


31. "Локомотив" футболчиларининг комбинацион ҳужумига унга якун ясовчи етишмади.


28. Жасур Ҳасанов ўнг қанотда тўпни қабул қилиб, жарима майдончасига кириб бораётган Санжарга тўпни ташлаб берди. Шоаҳмедвонинг тўпни тўхтатмай берган зарбаси бироз ноаниқ.


25. Сариқ карточка. Салим Мустафоев рақиб жарима майдончаси чизиғи устида актёрлик маҳоратини кўрсатди ва ҳакам бунга ишонмади.


24. "Олмалиқ"нинг стандарти қайтарилганидан сўнг, тўп яна "Локомотив" жарима майдонига ташланди. 2 футболчи Маъмур Икромовга қарши чиқиб келаётган бир пайтда ҳакамлар мавжуд бўлмаган офсайд ҳақида маълум қилишди.


23. Жасур Ҳасанов ўз жарима майдонига яқин жойда қоида бузди. "Олмалиқ"да гол уриш учун қулай имконият.


21. Санжар Шоаҳмедов марказда тўпни ҳеч кимга оширмай дарвозага зарба бериб ўз омадини синаб кўрди. Бироз ноаниқ.


20. Кичик Жасур Ҳасанов қанотда Никита Павленкога қарши қоида бузди ва ўз жамоасининг ҳужумига нуқта қўйди.


18. Ҳонимқулов қанотдан узатилган тўпга Темурхўжадан олдинроқ чиқди ва хавф бартараф этилди.


16. Никита Павленко ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб рақиб жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчакдан Маъмур икромов дарвозасига зарба берди. Бироз ноаниқ.


14. ТЕМУРХЎЖА!!!! Темурхўжа Абдуҳолиқов қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллашда шошилиб қолди ва тўпга зарба беришнинг ўрнига уни тўхтатиб қўйди.


12. Лутфулла Тўраевнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси ҳам бесамар якунланди.


11. "Олмалиқ" дарвозаси томон жарима зарба. Тўп дарвозадан чамаси 23-25 метр узоқликда. Ижрочилар кўп, аммо ким зарба беради.


10. Никита Павленко дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат.


8. Кичик Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига ташлаб берди, аммо "Олмалиқ" дарвозабони Ҳонимқулов тўпни эгаллаб олди.


Ён чизиқдан ўйинга киритилган тўпни Йованович Жаҳонгирга ташлаб берди. Абдумўминов эса тўпни тўхтатмай дарвозага зарба берди ва ҳисобни очди.

5. ГОООЛЛЛЛЛ!!!!! Жаҳонгир Абдумўминов!!!


3. Йованович рақиб қоидани бузганини айтиб ҳакамга бақириб юборди.


2. Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.


1. Учрашув бошланди.


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бироздан сўнг "Олмалиқ" - "Локомотив" учрашуви Ўзбекистон чемпионати 9-турини очиб беради. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика