RU

Последние новости

03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  0 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  11 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6

"Олмалиқ": Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди Новости

"Олмалиқ": Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун "Олмалиқ" Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учинчи йиғинни якунлаб берган баҳсда Игорь Анатольевич майдонга бир қатор ёшларни синовдан ўтказди. Тажрибали футболчилар қаторида ёш футболчиларнинг ҳаракатлари кузатиб борилди. Ўртоқлик мақомига эга бу ўйинда газчилар жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучди. Рақиб жамоадан Игорь Таран дублга эришган бўлса, яна бир гол Юсуф Бўриев ҳисобига ёзилди. Жамоамиздан эса Фарҳод Тожиев ва Дониёр Исмоилов рақиб дарвозасини ишғол этди.

Баъзи сабабларга кўра бир қатор футболчилар бу учрашувда иштирок этишмади. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Умид Хонимқулов ва Ислом Иномовларда кичик жароҳат бўлса, Саидкомил Акбаров, Сирожиддин Маҳмудов, Абдумалик Тошпўлатов ва Аббос Пўлатовлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Учрашувнинг иккинчи таймида эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ихтиёр Наврўзов жамоамиз таркибида 15 дақиқа тўп тепди. Бу борада Игорь Шквирин қуйидаги фикрларни билдирди: "Ихтиёр Наврўзов Ўзбекистон шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилади. У Жаҳон чемпионати орқали Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Наврўзовни қўллаб-қувватлаш учун майдонга туширдик. Ҳар ҳолда у якка спорт турида иштирок этади, футбол эса жамоавий ўйин. Шу боис биз учун ҳам, Ихтиёр учун ҳам қизиқ бўлди. Майдонда 10-15 дақиқа ҳаракат қилди. Айтиш мумкинки ёмон ўйнагани йўқ, ҳар ҳолда профессионал жамоага қарши ўйнади. Ихтиёр Наврўзовга Олимпиада ўйинларида омад ёр бўлишини тилаймиз. Ўзбекистонлик спортчиларни доим қўллаб-қувватлаймиз".

Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибларда ўтказишди.
"Олмалиқ" - "Шўртан" 2:3
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов, Олим Абдувосилов, Санжар Шоюсупов.
Голлар: Фарҳод Тожиев 66, Дониёр Исмоилов 71 - Игорь Таран 36, 80, Юсуф Бўриев 67.
"Олмалиқ": Михаил Наумов, Раҳматилло Бердимуродов, Азизбек Суюнов, Дарко Станоевич, Иброҳим Раҳимов, Достон Абдураҳмонов, Никита Павленко, Достон Тошматов, Мурод Ражабов, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Евгений Гоголь, Дониёр Исмоилов, Миржамол Қосимов, Диёр Туропов, Фарҳод Тожиев, Ихтиёр Наврўзов, Муҳаммад Исаев, Исломбек Исоқжонов.

"Шўртан": Элдор Тожибоев, Ботир Қораев, Умар Эшмуродов, Ҳасанбой Эргашев, Олим Каримов, Элдор Бойматов, Жамол Отақулов, Лазиз Убайдуллаев, Игорь Таран, Маъруф Муродов, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Ходжаев, Нурали Падаров, Юсуф Бўриев, Ғулом Раҳмонов, Кенжа Тўраев, Мирмуҳсин Сатторов.

Ушбу ўйин билан жамоанинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини якунланди. Жамоада кўрикда бўлган Аббос Пўлатов, Сирожиддин Маҳмудов ва Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди. Шунингдек, ўтган мавсум ёшлар жамоасида тўп тепган Абдумалик Тошпўлатов ҳам бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Жамоамиз машғулотларни 2 февралдан яна Тошкентда давом эттиради.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика