“Олмалиқ” – “Бухоро”: Беш ўрин ва уч очко ажратиб турган жамоалар баҳси
06 июн 2014 18:35
Новости
“Олмалиқ” – “Бухоро”: Беш ўрин ва уч очко ажратиб турган жамоалар баҳси
Бугун яна бир учрашув Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади. Бунда “Олмалиқ” Эдгар Гесс бошчилигидаги “Бухоро”ни қабул қилади.
“Олмалиқ” мусобақа жадвалида 15 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. “Бухоро” эса атиги уч очко кам жамғарган ҳолда 10-ўринда бормоқда. Бугун ёш ва маҳоратли Игорь Шквирин тажрибали Эдгар Гессга қарши баҳс олиб боради.
“Олмалиқ” шу кунгача ўз майдонидаги бешта учрашувдан тўрттасида ғалаба қозонди (“Металлург”, “Сўғдиёна”, “Қизилқум” ва “Динамо” устидан). Шунингдек, бир ўйинда дуранг қайд этилди - “Андижон” билан кечган баҳсда. Жамоа ўз уйидаги беллашувларда 11та гол уриб, бешта ўтказиб юборди.
“Бухоро” ҳақида фикр юритадиган бўлсак, бу жамоа сафарда бешта ўйин ўтказиб, шундан иккитасида мағлубиятга учради. Бундан ташқари, “Сўғдиёна” устидан зафар қучган бўлса, “Қизилқум” майдонидан бир очко билан қайтди. Сафардаги ўйинларда “Бухоро” иккита тўп киритиб, олтита гол ўтказиб юборди.
Х.Холиқов.

Комментарии