"Олмалиқ": Беларуслик футболчи кўрикда
17 дек 2016 15:23
Новости
"Олмалиқ": Беларуслик футболчи кўрикда
Марказий ҳимоячи Владислав Косминин Беларуснинг "Неман" жамоаси аъзоси ҳисобланади. Қадамбой Нурметов эса ўтган мавсумларда жамоа ёшлар таркибида фаолият юритган.
Футболчилар кеча икки маҳал машғулот ўтказишди. Дастлаб "Бунёдкор" футбол академияси майдонида шуғулланишди. Кечки пайт эса аэробика ва тренажер залида уларга махсус юкламалар берилди. "Олмалиқ" 20 декабргача худди шу тартибда машғулот ўтказади. 21 декабрь куни Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан дастлабки назорат ўйини ташкил этилади.
Wikipedia маълумоти:
Владислав Косминин 1990 йил 17 январь куни Беларусь мамлакати Витебск вилоятининг Новополоцк шаҳрида туғилган. 180 см бўйга эга ҳимоячи 2005 йилдан профессионал фаолиятини бошлаган. Бугунга қадар "Нафтан", "Полоцк", "Волна", "Гранит", "Витебск" ва "Неман" клублари шарафини ҳимоя қилган. Якунланган мавсум Беларусь чемпионатида 11та ўйинда майдонга тушиб 1та гол уришга эришган. У 5та сариқ ва 1та қизил карточка олган.
Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia
Комментарии