RU

Последние новости

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  88 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

"Олмалиқ" Арманистон клубини мағлуб этди Новости

"Олмалиқ" Арманистон клубини мағлуб этди

Кеча "Олмалиқ" Анталияда ўзининг иккинчи назорат ўйинини ўтказди.
Аввал хабар берганимиздек, бу галги рақиб Арманистоннинг "Бананц" жамоаси бўлди. Учрашув анча қизиқарли ўтиб, голларга бой бўлди. 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Олмалиқ" голларига Арслонмурод Омонов (пенальти), Ислом Исоқжонов  ва Камолиддин Мурзоевлар муаллифлик қилишди. Дастлабки икки гол биринчи таймда рақиб дарвозасига йўлланди. Захирадан майдонга тушган Диёр Туроповга ҳакам 90-дақиқада сўнгги чора сифатида қўллаган қўполлиги сабаб майдондан четлатди.

Ўйинда "Олмалиқ" шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя этишди.

"Олмалиқ": Никита Шквирин, Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь, Адриан Кашкавал, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Шавкат Саломов, Ғулом Ўрунов, Жаҳонгир Абдумўминов, Никита Павленко, Арслонмурод Омонов, Ислом Исоқжонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Иномов, Саламат Қутибоев, Диёр Туропов, Неманья Йованович, Камолиддин Мурзоев, Муҳаммад Исаев, Зоҳир Пиримов, Дониёр Исмоилов.

"Олмалиқ"нинг навбатдаги ўйини 21 февраль куни ўтказилади. Навбатдаги рақиб Грозний шаҳрининг "Терек" жамоаси бўлиши мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика