RU

Последние новости

09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  0 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  0 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  8 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  1 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  3

"Олмалиқ": Анталиядаги машғулотлар Новости

"Олмалиқ": Анталиядаги машғулотлар

Теги :  Олмалиқ
"Олмалиқ"нинг Анталиядаги ўқув-йиғини давом этмоқда.

12 январдан кунига икки маҳал машғулот ўтказаётган футболчиларга барча шароит яратиб берилган. "Кремлин" меҳмонхонасига тегишли спорт мажмуасида 4та табиий майдон мавжуд. Шунингдек, тренажер зали, сауна, бассейн ҳамда овқатланиш мажмуалари ҳар куни меҳмонлар учун шай ҳолатда.

Бевосита жамоамизнинг машғулотларига тўхталадиган бўлсак, биринчи машғулот давомида футболчилар бир неча гуруҳга бўлинган ҳолатда турли хилдаги техник ва тактик ишланмалар билан банд бўлишмоқда. Ҳар бир чизиқ вакиллари учун махсус машқлар олиб борилмоқда. Иккинчи машғулотнинг биринчи қисмида эрталабки машқлар умумлаштирилган ҳолда, жамоавий ҳаракатлар орқали шакллантирилмоқда. Машғулотнинг иккинчи қисми тренажер залида жисмоний юкламалар билан давом эттирилмоқда. Шунингдек, кечки машғулотлардан сўнг, футболчилар сауна ва бассейндан ҳам фойдаланишмоқда.

Тошкентдаги йиғин билан солиштирганда футболчилар янги мураббий томонидан қўйилаётган талабларни мукаммал бажариш борасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Машғулотлар бир кунда умумий ҳисобда 5 соатдан ошмоқда. Жамоамизнинг бу йиғини 26 январга қадар давом этади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика