RU

Последние новости

16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  2 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  8 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  2 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  8

"Олмалиқ": 10 нафар футболчи кетди, Наумов ва Бердимуродов келди Новости

"Олмалиқ": 10 нафар футболчи кетди, Наумов ва Бердимуродов келди

"Олмалиқ" кечадан Олмалиқ шаҳрида янги мавсум тайёргарлигини давом эттира бошлади.

"Олмалиқ"нинг дастлабки йиғини декабрь ойида бўлиб ўтганини хабар берган эдик. Иккинчи йиғин 4 январдан 13 январга қадар давом этади. Жамоа аъзолари 8 январь куни тиббий кўрикдан ўтади. 10 январда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган. Таркибдаги ўзгаришлар борасида айтадиган бўлсак, жамоани бир қатор футболчилар тарк этишди. Улар Валерий Фомичёв, Тимур Ғаниев, Сарваржон Жўраев, Сахоб Жўраев, Обид Жўрабоев, Ғулом Ўрунов, Жаҳонгир Абдумўминов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов, Неманья Йованович ва Алишер Шоғуломовлардир. Бу футболчиларга "Олмалиқ" жамоаси натижаларига қўшган ҳиссалари учун ташаккур билдирамиз ва кейинги фаолиятларида омад тилаймиз.

Жамоанинг бугунги машғулотларида 25 нафар футболчи иштирок этди. Биринчи йиғинда кўрикда бўлган уч нафар футболчи Фаррух Ахунов, Дониёр Иномов ва Роберт Жилин бу гал машғулотларга чақирилмади. Машғулотларга жамоамиз аъзолари икки дарвозабон Никита Шквирин ва Максим Криушев ҳамда олимпия терма жамоаси йиғинида бўлган Диёр Туропов ва Дониёр Исмоиловлар қўшилишди. Шунингдек, яна бир посбон Михаил Наумов, ҳимоячи Раҳматилло Бердимуродов, ярим ҳимоячи Дилшод Файзиев ("Намуна", Тошкент), ҳужумчи Тимур Эргашев ("Чуст-Пахтакор")лар ҳам "Олмалиқ" таркибида янги мавсумга тайёргарлик олиб боришмоқда.

Бундан ташқари, жамоа мураббийлар штабига ўтган мавсум Ғузорнинг "Шўртан" жамоасида фаолият олиб борган Жамшид Умаров қабул қилинди. Жамшид Хуршидович жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика