RU

Последние новости

13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  3 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  6 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  11 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  22 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  17

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик" Новости

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин ўтди. Жамоамиз аъзоларига раҳмат, улар борларини бериб ҳаракат қилишди. Натижада йирик ҳисобдаги ғалабага эришдик. Барчани табриклайман.

- Рақиб даражасидан келиб чиқиб бугунги ўйинда киритилган голларга қандай баҳо берасиз?

- Яхши голлар бўлди. Биринчи ўйин бўлгани сабаб футболчиларда озгина ҳаяжон бўлади. Худди шундай ўзимда ҳам бу сезилди.

- Жамоа мураббийлари ўйиндан олдин қандай кўрсатмалар беришганди?

- Мақсадимиз бундан ҳам кўпроқ уриш эди. Бунга астойдил ҳаракат қилдик.

- Кореяга қарши ўйин бугунгисидан фарқ қилиши шубҳасиз. Бунда озгина имкониятдан ҳам фойдаланиш талаб этилади...

- Ҳа, албатта. Кейинги рақибимиз Корея ва биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. 

- Корея терма жамоаси ўйинларини таҳлил қилдингларми?

- Ҳа, биз Корея терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик. Улар Япония каби тез футбол ўйнашади.

- Кейинги ўйинда услуб ўзгарадими?

- Ҳар доимгидек ўйинимизни ўйнаймиз. Ҳужумкор услуб, ҳимоявий ўйин ташкил этиш режамиз йўқ. 

- Терма жамоадаги ўйинларда босимни ҳис қилаяпсизми?

- "Мираброр Усмонов" хотира турнири бизга бу каби босимларни енгиб ўтишда фойдали бўлди. Аввалгидан кўра ҳаяжонимиз озайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика