RU

Последние новости

15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  2 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  15 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  2 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  2 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  9 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   12 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  10

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик" Новости

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин ўтди. Жамоамиз аъзоларига раҳмат, улар борларини бериб ҳаракат қилишди. Натижада йирик ҳисобдаги ғалабага эришдик. Барчани табриклайман.

- Рақиб даражасидан келиб чиқиб бугунги ўйинда киритилган голларга қандай баҳо берасиз?

- Яхши голлар бўлди. Биринчи ўйин бўлгани сабаб футболчиларда озгина ҳаяжон бўлади. Худди шундай ўзимда ҳам бу сезилди.

- Жамоа мураббийлари ўйиндан олдин қандай кўрсатмалар беришганди?

- Мақсадимиз бундан ҳам кўпроқ уриш эди. Бунга астойдил ҳаракат қилдик.

- Кореяга қарши ўйин бугунгисидан фарқ қилиши шубҳасиз. Бунда озгина имкониятдан ҳам фойдаланиш талаб этилади...

- Ҳа, албатта. Кейинги рақибимиз Корея ва биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. 

- Корея терма жамоаси ўйинларини таҳлил қилдингларми?

- Ҳа, биз Корея терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик. Улар Япония каби тез футбол ўйнашади.

- Кейинги ўйинда услуб ўзгарадими?

- Ҳар доимгидек ўйинимизни ўйнаймиз. Ҳужумкор услуб, ҳимоявий ўйин ташкил этиш режамиз йўқ. 

- Терма жамоадаги ўйинларда босимни ҳис қилаяпсизми?

- "Мираброр Усмонов" хотира турнири бизга бу каби босимларни енгиб ўтишда фойдали бўлди. Аввалгидан кўра ҳаяжонимиз озайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика