RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги футбол мусобақасининг Фарғона ҳудудий босқичи ниҳоясига етди Новости

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги футбол мусобақасининг Фарғона ҳудудий босқичи ниҳоясига етди

Теги :  ЎФАФарғона
Йил бошидан бери республика бўйлаб Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол ассоциацияси Кубоги” мусобақаси ўтказилаётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 22-24 май кунлари Фарғона вилоятида “Нефтчи” ПФКга қарашли спорт майдонларида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ОТМлари иштирокида ушбу мусобақанинг ҳудуд биринчилиги бўлиб ўтди.

Муросасиз ўтган баҳслар натижасига кўра, Наманган давлат университети жамоаси 1-ўринни, Андижон давлат университети жамоаси 2-ўринни ҳамда Фарғона давлат университети жамоаси эса фахрли 3-ўринларни эгалладилар.

Жорий мусобақанинг навбатдаги ўйинлари 8 июнь кунига қадар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари бўйлаб давом этади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика