RU

Последние новости

00:35ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  61 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  36 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуровни табриклаймиз Новости

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуровни табриклаймиз

Бугун "Сурхон" жамоасининг тажрибали футболчиси Ҳусниддин Ғофуров таваллуд кунини нишонламоқда.

Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олган  Ҳусниддин Ғофуров 26 ёшини қарши оляпти. Фарғоналик футболчи жорий мавсум бошида "Сурхон" жамоасининг аъзосига айланди. Бугунга келиб у жамоасининг ғалабаларида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Қаҳрамонимиз футболга кириб келиши ва илк жамоаси ҳақида қуйидагича сўзлайди.

"Мактабда таҳсил олаётган пайтимдаёқ миллионлар ўйинига меҳрим тушиб қолган. Олтиариқдаги 38-мактабда ўқиб юрган кезларим жисмоний тарбия фанидан дарс берган Маҳмуд ака қўл остида машғулот ўтказардим. Ҳозир ҳам Олтиариққа борсам, албатта у киши билан кўришиб қайтаман. Кейин Фарғона футбол мактаб-интернатига ўтганман. Бу ерда мураббийлар Дурбек ва Равшан акалар қўл остида ўйнаганман. Кейин Фарғона вилояти иккинчи лигасида тўп тепдим. Хушбек Қосимов ва Баҳром ака жамоасида фаолият олиб бордим. Ўйинларимни кузатгач бир нечта клублардан таклифлар бўлди. Улар орасидан ўзим учун энг маъқули "НБУ-Осиё"ни танладим. Ўзимни биринчи лигада кўрсата олсам, янада кучли жамоаларга ўтиш имконияти пайдо бўлишини ўйлаганман. Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "банкирлар" сафида бир мавсум тўп тепдим"


Эътиборга молик жиҳати шундаки, Ҳусниддин Ғофуров олий лигада ўйнамай туриб, биринчи лига клубидан легионерга айланган кам сонли футболчилар сирасига киради. Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини ўзи айтгандек 2012 йили "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, тўрт йил давомида шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Кейин яна бир йил Сербиянинг бошқа бир клуби "Младост"да тўп тепган. 2018 йилги мавсумни тўлиқ "Локомотив" сафида ўтказди ва Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

Унинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебюти 2014 йилга тўғри келади. Ўшанда бош мураббий Миржалол Қосимов 20 ёшни қарши олиш арафасида турган Ҳусниддин Ғофуровни таклиф қилади ва Олмалиқ шаҳрида ўтказилган Уммон терма жамоасига қарши учрашувда ишонч билдиради. У илк чақирувдаёқ асосий таркибда майдонга тушганди. Шундан сўнг уни Олимпия терма жамоамиз бош Самвел Бабаян 2016 йил Қатар мезбонлигидаги Осиё чемпионатига олиб боради ва Жанубий Кореяга қарши учрашувда имконият беради. 

Сайтимиз ходимлари номидан Ҳусниддин Ғофуровга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика