RU

Последние новости

15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  2 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  4 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   20 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  22 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1

Олий Лига: Тўпурарлар орасида кураш қандай кечмоқда? Новости

Олий Лига: Тўпурарлар орасида кураш қандай кечмоқда?

Хабарингиз бор, миллий терма жамоа ўйинлари сабаб эндиликда Олий Лига баҳсларида қисқа муддатли танаффус юзага келди.

Шу пайтга қадар миллий чемпионатимизда жамоалар 18 тадан учрашув ўтказишга улгуришди. Қуйида айни пайтда тўпурарлар баҳсида кимлар етакчилик қилаётгани хусусида маълумот бериб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев мавсум бошиданоқ тўпурарлар “пойгаси”да яккапешқадамликни қўлга олганди. Марат илк турларданоқ кетма-кет голлар уриб, ўз ҳисобидаги голлар сонини анчага етказиб олганди. Бироқ футболчи биринчи давра сўнггига келиб жароҳат олди ва бир нечта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шундай бўлса-да, миллий терма жамоамиз аъзоси иккинчи давранинг илк ўйинлариданоқ яна ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш эта бошлади.

Ҳозирда Марат Бикмаевнинг киритган голлари сони 16 тани ташкил этмоқда. Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Локомотив”нинг пенальтилар тепиш борасида етакчи “мутахассиси” вазифасини қойилмақом тарзда уддалаб келаётган Бикмаев 16 та голнинг 5 тасини 11 метрли жарима зарбасида киритган.

 

Тўпурарлар баҳсида Бикмаевнинг энг яқин таъқибчиси – “Насаф” ҳужумчиси Драган Черан саналади. У ҳозирга қадар 10 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган. “Сўғдиёна” аъзоси Санжар Рашидов эса 9 бор муваффақият қозонган.

Шунингдек, 3 нафар футболчилар – Илҳом Юнусов, Зоҳид Абдуллаев ва Иван Нагаев 7 мартадан гол уришга эришишган.

6 бор рақиб дарвозабонларини ҳафа қилган ижрочилар орасида “Локомотив”дан Мурод Бобожонов ҳам бор. “Темирйўлчилар”дан Жалолиддин Машарипов 5 марта тўп киритган.

 

Жамоамиз сардори Темур Кападзе, Икром Алибоев ҳамда Сардор Мирзаев 3 мартадан гол уришга муваффақ бўлишган.

“Локо” вакилларидан Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев, Азиз Амонов ва Олег Зотеевлар 1 мартадан муваффақият қозонишган.

Умумий ҳисобда “Локомотив” футболчилари 43 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишган. Бу борада ҳам “Локомотив” яккапешқадам бўлиб турибди. Жамоамизда тўплар нисбати +31ни ташкил этмоқда.

 

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив”дан ташқари фақатгина “Бухоро” 30 марта гол урган. Бошқа ҳеч бир жамоа ҳозирча 30лик довондан ошгани йўқ.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика