Олий лига. Ўтган турда ғалаба қозона олмаган жамоалар баҳси
10 июн 2016 15:52
Новости
Олий лига. Ўтган турда ғалаба қозона олмаган жамоалар баҳси
Олий лига тақвимидан бугун тўртта учрашув ўрин олган. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини синовдан ўтказади.
Олий лига, 11-тур.
"БУНЁДКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"
Бошланиш вақти: 19:00
Ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон)
Турнир жадвалидаги ўрни: "Бунёдкор" 2-ўринда (26 очко), "Қизилқум" 5-ўринда (18 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 8.
Таъриф: Чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Бунёдкор" олий лиганинг бу йилги "сюрприз" жамоаларидан бири "Қизилқум"га қарши. "Бунёдкор" олий лигада ҳали ютқазмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири - "Локомотив". "Қизилқум" эса бу мавсумдан анча курашувчан жамоага айланди. Жамоа таркибида яхши футболчилар етарли. Айнан маҳоратли ўйинчилар эвазига "Қизилқум" рақибига жиддий қаршилик қилиб кўради.
Факт: Кетма-кет олтита ўйинни ғалаба билан якунлаган "Бунёдкор" ўтган турда дуранг қайд этди. Жамоа "Насаф" билан 1:1 ўйнади. "Бунёдкор" ўз майдонида бир марта дуранг ўйнаб, қолган беллашувларда зафар қучган. "Қизилқум" эса дастлабки беш турда мағлубият нималигини билмади ва кейинги иккита турда ютқазиб қўйди. Охирги икки турда эса жамоа тўрт очко жамғарди.
Эслатма: Кеча ўтказилган "Бунёдкор" - "Қизилқум" (Ёшлар лигаси) баҳсида ёш "қалдирғочлар" 5:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.
Комментарии