RU

Последние новости

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  1 19:05Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  27 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  4 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  12 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

Олий лига. "Обод" - "Шўртан" 2:3 Новости

Олий лига. "Обод" - "Шўртан" 2:3

Теги :  ОбодШўртан
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган "Обод" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 25-дақиқасида Жавлон Искандаровнинг пасидан Шохруз Норхонов зафар қучди. Ҳужумчи қанотдан етказиб берилган тўпга боши билан сакраган ҳолда зарба бериб гол урди - 1:0.

34-дақиқада Аббос Омоновнинг жаримадан узатган тўпини Умар Эшмуродов боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштиришга эришди - 1:1.

Орадан кўп ўтмай Шохруз Норхоновнинг кучли зарбасини Элдор Тожибоев ушлаб қола олмади - 2:1.

65-дақиқада захирадан майдонга тушган Эшмуродовнинг пасидан сўнг Зафар Полвонов ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Орадан беш дақиқа ўтгач Омоновнинг тўп узатишидан кейин Мамадалиев гол урди - 2:3.


12-тур. 15 июнь (чоршанба)
«Обод» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор) 2:3
Ҳакамлар
: А. Рисқуллаев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Голлар: Шохруз Норхонов 25, - 1:0 (Жавлон Искандаров). Умар Эшмуродов 34, - 1:1 (Аббос Омонов). Шохруз Норхонов 36, - 2:1. Зафар Полвонов 65, - 2:2 (Умар Эшмуродов). Суннатилла Мамадалиев 70, - 2:3 (Аббос Омонов)

"Обод": 12.Дилшод Ҳамроев, 3.Илҳом Комилов, 4.Хуршид Ғиёсов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 7.Жавоҳир Қаҳрамонов (18.Санжар Тўрақулов, 63), 8.Дониёр Ҳасанов, 9.Павел Соломин, 11.Шохруз Норхонов, 20.Алишер Мирзаев, 23.Жавлон Искандаров.
Захира: 1.Умиджон Ёрбеков, 10.Алишер Азизов, 13.Умиджон Матмусаев, 19.Аббос Икромов, 22.Исломжон Исмоилов, 30.Исмоил Жасурхўжа.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Ҳасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов (25.Асрор Алиқулов, 75), 5.Ботир Қораев, 6.Аббос Омонов (7.Олимжон Каримов, 83), 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев (19.Маъруфхон Муродов, 46)
Захира: 12.Фаррух Турдалиев, 10.Кенжа Тўраев, 15.Холмурод Холмуродов, 21.Сардор Расулов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика