RU

Последние новости

16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   0 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  6 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  0 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  16 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  12 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   13 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  8

Олий лига. "Нефтчи"нинг ғалати статистикаси Новости

Олий лига. "Нефтчи"нинг ғалати статистикаси

"Нефтчи" азалдан Олий лигага тамал тошини қўйган жамоалардан бири экани сир эмас. Бироқ охирги йилларда жамоанинг ишлари деярли юришмаяпти.

Бу мавсум ҳам "Нефтчи" ўзига, шонли тарихига ярашмаган 11-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоанинг бу йилги ўйинларига назар ташлаб, ғалати статистикага гувоҳ бўлдик. Агар Олий лиганинг энг кучли тўрт клуби билан кечган беллашувларни ёдга оладиган бўлсак, "Нефтчи" ўз майдонида "Бунёдкор" ва "Пахтакор"ни мағлуб этди, "Локомотив" ва "Насаф" билан дуранг ўйнади. Одатда ўз майдонида грандлардан очко оладиган жамоа чемпионатда яхши иштирок этиши керак.

Лекин "Нефтчи"ни бундай деб бўлмайди. Фарғоналиклар охирги бешта учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонишди. Тўртта ўйинда эса мағлубиятга учради. Жамоа биринчи даврада ҳартугул олти бор ғалаба қозонганди. Иккинчи даврада эса ҳозирча 3та ғалаба мавжуд. Қолаверса, "Нефтчи"нинг 6та ғалабадан иккитаси сафарда қўлга киритилгани эътиборга молик. Аммо иккинчи даврада Андрей Фёдоров шогирдлари ҳозирча сафарда ғалаба қозонишгани йўқ. Жамоа сафарда бўлиб ўтган ҳамма ўйинларда имкониятни бой берди.

"Нефтчи"нинг ғалати статистикаси шундаки, жамоа керак бўлса ўз майдонида кучли тўртлик жамоаларининг "додини" бера оляпти-ю, лекин "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал", "Обод", "Қўқон-1912" каби клубларга кутилмаганда ютқазиб қўйяпти. Нима сабабдан бундай бўлаётгани эса бизга қоронғи.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика