RU

Последние новости

15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  0 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  3 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  8 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  1 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  13 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4

Олий лига. Бугунги ўйинлар олдидан икки оғиз Новости

Олий лига. Бугунги ўйинлар олдидан икки оғиз

Бугун олий лигада 17-турнинг еттита ўйини бўлиб ўтади.

«Металлург» – «Машъал»

"Машъал" бу ўйинда ўтган йилги 0:6 ҳисобидаги мағлубият аламини олишга уриниб кўради. Ўз навбатида "Металлург" ҳам уйдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттириш ниятида майдонга тушади. 

«Сўғдиёна» – «Локомотив»

Игорь Шквирин бугун "Сўғдиёна" бош мураббийи сифатида иккинчи ўйинини ўтказади. Ўтган турда "Бунёдкор" билан 0:0 ўйнаган жамоа бу сафар амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши баҳс олиб боради. Шуни айтиш лозим, "Сўғдиёна" олий лигада кетма-кет учта ўйинни юта олмади. "Локомотив" эса охирги сафар баҳсида "Бунёдкор"га мағлуб бўлди. 

«Шўртан» – «Динамо»

"Шўртан" Самарқандда кечган биринчи давра учрашувида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Энди томонлар Ғузорда ҳисоб-китоб ишларини олиб боришади. "Динамо" сафарда доим ҳам яхши ўйнай олмаяпти. Бу жамоа чемпионатни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаганди, бироқ кейинчалик вазият ўзгариб кетди. "Динамо" охирги марта сафарда "Нефтчи"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.

«Пахтакор» – «Нефтчи»

Бир пайтлар бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви "Ўзбек эл-классикоси" дейиларди. Лекин ҳозирги "Нефтчи"ни "Пахтакор" билан тенглаштириш қийин бўлса керак. Аммо Вадим Абрамов жамоасидан ҳар нарса кутиш мумкин. "Нефтчи" Абрамов бошчилигида ҳали ғалаба қозона олмади. Ўз навбатида Шота Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"даги дебюти дуранг билан бошланди. Фарғонадаги биринчи давра ўйинида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўтган йил эса "Нефтчи" "Пахтакор" майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. 

«Навбаҳор» – «Қизилқум»

Навоийда кечган биринчи давра баҳсида "Қизилқум" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. "Навбаҳор" ўтган турда "Обод"ни мағлуб этиб, саккизта ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди. Лекин жамоа бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Буни бош мураббий Илҳом Мўминжонов ҳам айтиб ўтди. "Қизилқум"га келсак, бу жамоа олий лиганинг охирги беш ўйинида фақат бир марта ютқазиб қўйди. Демак, Ҳамид Актамов жамоаси бугунги ўйинга ҳам кўтаринки кайфиятда ташриф буюради. 

«Қўқон-1912» – «Обод»

"Қўқон-1912" аввалги турда "Насаф"дан мағлубиятга учрагани учун турнир жадвалида учинчи ўринга тушиб қолди. Лекин уларда иккинчи ўринга ҳамон имконият бор. Бу эса кейинги ўйинларда мағлуб бўлмасликни талаб этади. Агар бугун жамоа "Обод"ни менсимай ўйнаса ўзига қийин бўлади. Чунки "Обод" сафида машҳур футболчи бўлмагани билан жамоа ўйинида ўзгариш кўриняпти. Украиналик мураббий Андрей Демченко Тошкентга бекорга келмаганини ва мақсади "Обод"ни олий лигада олиб қолиш эканини маълум қилган. Бугунги баҳс меҳмонлар учун жуда муҳим аҳамият касб этади. 

«Бухоро» – «Насаф»

Бухорода "Бухоро"нинг "Насаф"га қарши ўйинлари доим қизиқ кечган. Ўтган йил жамоа "Насаф" билан иккала ўйинда гол уролмасдан мағлубиятга учраганди. Ўз майдонида 0:2, сафарда 0:3. Лекин эндиликда "Бухоро"ни Улуғбек Бақоев бошқармоқда ва ёш мураббий ўзини кўрсатишга уринмоқда. Қаршида кечган ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишганди. Негадир сафардаги баҳсларда "Насаф" ўзини кўрсата олмаяпти, чунки жамоа шу пайтгача сафарда 9та ўйинда майдонга тушган бўлса, шундан фақат иккитасида ғолиб чиққан. 

Х.Холиқов


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика