RU

Последние новости

18:58"Сабаҳ" — "Сумқайит". Озарбайжондаги "ўзбек дербиси" учун таркиблар маълум  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  1 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  2 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  16 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  4 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1

Олий лига. Бугун 10-турнинг бешта ўйини ўтказилади Новости

Олий лига. Бугун 10-турнинг бешта ўйини ўтказилади

Кеча олий лиганинг 10-тур учрашувларига старт берилди. Турнинг дастлабки ўйини "Обод" ва "Сўғдиёна" ўртасида кечиб, бунда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа "Обод" жорий мавсум ҳисобидан биринчи бор ғалабага эришди. Жамоа бунгача икки бор дуранг ўйнаб, еттита ўйинда мағлуб бўлганди.

Бугун тақвимдан ўрин олган яна бешта учрашув бўлиб ўтади. "Пахтакор" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилса, "Бунёдкор" сафарда "Насаф" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган "Шўртан" эса "Андижон" билан беллашади. Қуйида шу ва бошқа жуфтликларга тўхталиб ўтамиз.


ПАХТАКОР - НЕФТЧИ

Бошланиш вақти: 18:45

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Турнир жадвалидаги ўрни: "Пахтакор" 6-ўрин (15 очко), "Нефтчи" 10-ўрин (10 очко)

Очколар орасидаги фарқ: беш очко


Таъриф: "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги бир пайтлар "ўзбек классикоси" дейиларди. Ҳозир бу номга анча путур етган. Орада айниқса "Нефтчи" анча кучсизланиб қолди. Жамоанинг бу йилги ўйини сира қовушмаяпти. Шунга қарамай, "Пахтакор" стадионида қизиқарли футбол гувоҳига айлансак ажаб эмас.  

Факт: "Пахтакор" ҳозирча ўз майдонида бешта ўйин ўтказиб, шундан тўрттасида ғалаба қозонди. Фақат "Насаф" билан кечган баҳсдагина дуранг қайд этилди холос. Лекин жамоа охирги учта расмий ўйинда (олий лига ва Кубок) гол ура олмади. "Нефтчи" эса сафарда бешта учрашув ўтказган бўлса, шундан тўрттасида мағлуб бўлди. Жамоа ҳисобида сафар ўйинларида фақат битта ғалаба бор, у ҳам бўлса "Машъал" билан қайд этилган.


НАСАФ - БУНЁДКОР

Бошланиш вақти: 19:30

Бош ҳакам: Илгиз Танташев

Турнир жадвалидаги ўрни: "Насаф" 3-ўрин (22 очко), "Бунёдкор" 2-ўрин (25 очко)

Очколар орасидаги фарқ: уч очко


Таъриф: Бемалол турнинг марказий учрашуви дея оламиз. Олий лигада мағлуб бўлмаган иккита жамоа қолди: "Локомотив" ва "Бунёдкор". "Бунёдкор" бугун ҳам мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими? Буни Қаршидаги баҳс кўрсатиб беради. 

Факт: "Насаф" ўтган турда дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа сафарда "Металлург"га имкониятни бой берди. Бунгача "Насаф" қаторасига тўрт ўйинда ғалаба қозонганди. "Бунёдкор" эса бунгача фақат бир марта дуранг ўйнаб, қолган барча учрашувларда зафар қучди. Жамоа ОЧЛда ўзинини кўрсата олмаган бўлса-да, олий лигада чемпионлик сари ҳаракат қилмоқда. Агар "Бунёдкор" бугун ютқазгудек бўлса, бу жамоанинг илк мағлубияти бўлади. 


ОЛМАЛИҚ - МАШЪАЛ

Бошланиш вақти: 18:30

Бош ҳакам: Олим Толибжонов

Турнир жадвалидаги ўрни: "Олмалиқ" 12-ўрин (9 очко), "Машъал" 13-ўрин (7 очко)

Очколар орасидаги фарқ: икки очко


Таъриф: Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар баҳси. Бу ўйинда ким ғалаба қозонса, ўз рақибидан бир поғона юқорига кўтарилиб олади. Иккала жамоа ҳам мавсумни паст савияда ўтказмоқда. Ваҳоланки, "Машъал"нинг ҳам, "Олмалиқ"нинг ҳам юқори ўринларда юриши тахмин қилинганди. 

Факт: "Олмалиқ" ҳисобида атиги учта ғалаба бор ва учаласи ҳам ўз майдонида қўлга киритилган. Жамоа ҳозирча дуранг ўйнагани йўқ. Кетма-кет тўрт бор ютқазган "Машъал" ниҳоят ўтган турда ғалаба нашидасини сурди. Муборакликлар шу пайтгача сафарда бешта ўйин ўтказиб, шундан тўрттасида ютқазиб, бир бор дуранг ўйнашди. 


ҚИЗИЛҚУМ - МЕТАЛЛУРГ

Бошланиш вақти: 19:00

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин 

Турнир жадвалидаги ўрни: "Қизилқум" 5-ўрин (17 очко), "Металлург" 4-ўрин (19 очко)

Очколар орасидаги фарқ: икки очко


Таъриф: Жадвалда ёнма-ён ўринларни эгаллаб турган жамоаларнинг яна бир баҳси. Ўйлаймизки, Навоийда жуда қизиқарли баҳс мухлисларни кутиб турибди. Иккала жамоанинг ҳам бу йилги ўйини таҳсинга лойиқ. Бу учрашувда ким ғалаба қозонишини олдиндан айтиш қийин. 

Факт: "Қизилқум" охирги тўрт ўйиндан иккитасида ғалаба қозонди ва икки бор мағлуб бўлди. Жамоа бунгача қаторасига беш ўйиндирки мағлубият нималигини билмай келаётганди. Сафарда тўртта баҳсда майдонга тушган "Металлург" шундан иккитасида ютқазиб, бир ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Бугун "Металлург" сафардаги бешинчи учрашувини ўтказади.


АНДИЖОН - ШЎРТАН

Бошланиш вақти: 18:00

Бош ҳакам: Равшан Эрматов  

Турнир жадвалидаги ўрни: "Андижон" 11-ўрин (9 очко), "Шўртан" 16-ўрин (4 очко)

Очколар орасидаги фарқ: беш очко


Таъриф: Олий лигада қолиш учун курашаётган "Шўртан" бугун "Андижон" меҳмони бўлади. Ғузорликларни бу йил сира таниб бўлмаяпти. Жамоа ҳисобида фақат биттагина ғалаба бор. Айтиш мумкинки, иккала клуб ҳам деярли тенг таркибга эга. Бу ўйинда мезбон ҳам, меҳмон ҳам ютиб кетиши мумкин. 

Факт: "Андижон" ўзининг учта ғалабасига фақат уйдаги ўйинлар орқали эришган. Жамоа сафарда ҳатто дуранг қайд этолгани йўқ. "Шўртан" ҳам сафарда ғалаба қозонмаган жамоалар сирасига киради. Улар 7-турда "Нефтчи" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашганди. Бугун ҳам "Шўртан" водий клубига қарши майдонга чиқади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика