RU

Последние новости

10:47Афсуски, сардоримиз ҳам мундиални ўтказиб юборади. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ЖЧ-2024 учун якуний рўйхати маълум  6 10:45Биринчи лигада мавсумнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси қайд этилди   2 10:20Андижон" собиқ футболчиси Африка клубига ўтди   7 09:40Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА  6 09:10Футзал. Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон терма жамоаси аввалги натижасини яхшилашига умид қиламан"   2 08:40 Мундиал-2026. Рустам Ашурматов: Менда "Рубин"дан ташқари ўша вақтнинг ўзида Қатардан ҳам шартнома бор эди"   1 08:10Ўзбекистон сўнгги бор меҳмонда Қирғиз Республикасига қарши қандай натижа қайд этган?   8 07:35ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикаси меҳмони бўлади   12 01:55Миллатлар лигаси. Франция ғалаба қозонди, Италия Исроилни таслим қилди, Қозоғистонда мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:31"Олимпик" - "Металлург" учрашуви "Жар"да ўтказилмайди  3 00:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 00:15Франция Бельгияга имкон қолдирмади  4 23:28Флик энг яхши мураббий деб топилди  4 22:10Жамшид Искандеров: "Мақсадимиз - уч очко билан уйга қайтиш"  6 21:51Кўпчиликни ҳавотирга солаётган стадионда Ўзбекистон терма жамоаси машғулот ўтказди  11

Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 7-турида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.
Ушбу рамзий терма жамоадан "Сўғдиёна", "Насаф", "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Локомотив", "Бухоро" ва "Металлург" клубидан футболчилар ўрин олишди.




Дарвозабон:
Темур Ғаниев "Сўғдиёна"


Дарвозага "Сўғдиёна" клуби посбони Темур Ғаниевни муносиб деб топдик. Дарвозабон "Машъал" билан баҳсда рақиб ҳужумларини қайтаришда ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.


 
Ҳимоячилар:
Мақсуд Каримов "Насаф"
Мурод Холмуҳаммедов "Сўғдиёна"
Акром Комилов "Бунёдкор"


"Насаф" ҳимоячиси Мақсуд Каримов охирги ўйинларда кўп гол урмоқда. "Андижон" билан учрашувда ҳам Мақсуд ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Бундан ташқари ҳимоячи ўз вазифасини ҳам аъло даражада бажарди.

"Сўғдиёна" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов "Машъал" билан ўйинда жуда муҳим гол муаллифига айланди. Бобур Қосимов ишлаган пенальтини Ҳолмуҳаммедов аниқ амалга оширди ва Жиззах клубига ғалаба келтирди.

"Бунёдкор" Тошкент дербисида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Шу куни "қалдирғочлар" чап қанот ҳимоячиси Акром Комилов жуда фаол ўйнади. Рақибга гол уриш имконини бермаган Комилов Элдор Шомуродовга голли пас оширишга эришди.



Ярим ҳимоячилар:
Дилшод Жабборов "Навбаҳор"
Аббос Махсталиев "Нефтчи"
Сервер Жепаров "Локомотив"
Шавкат Саломов "Бухоро"  


"Навбаҳор" ўз майдонида "Обод" клубини мағлубиятга учратди. Ушбу ғалабада Наманган клуби ярим ҳимоячиси Дилшод Жабборовнинг хиссаси катта бўлди. Тажрибали футболчи жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

"Нефтчи" бу турни ўз уйида "Шўртан"га қарши ўтказиб дуранг ўйнади. Мезбонлар вакили Аббос Махсталиев олий лигадаги фаолияти давомида илк бор дублга эришди.

Олий лигага қайтган Сервер Жепаров ўзининг аввалги савиясига қайтаётгани одамни қувонтиради. Жепаров деярли ҳар бир турда майдонни гол ёки голли узатмасиз тарк этмаяпти. Сервер "Олмалиқ" билан баҳсда 2та пас берди ва 1та гол урди.

"Бухоро" сардори Шавкат Саломов "Қизилқум"га қарши ўйинда бошқаларга ўрнак бўлди. Саломовнинг тўп узатишидан сўнг Саламат Қутибоев ҳисобни очганди. Шавкат бутун ўйин давомида рақиб ҳимоячилари таъқиби остида бўлди.



Ҳужумчилар:
Элдор Шомуродов "Бунёдкор"
Марат Бикмаев "Локомотив"
Зоҳид Абдуллаев "Металлург"


"Бунёдкор" дербида йирик ҳисобда ютишида Элдор Шомуродов муҳим роль ўйнади. Ҳужумчи "шерлар" ҳимоячиларини доим босимда ушлаб турди. Ўйин охирида чап қанотда ажойиб рейд ташкил қилиб Рибкин дарвозасига учинчи голни уришга эришди.

"Локомотив" рақибларни бирин кетин мағлуб этишда давом этмоқда. Бу сафар "темирйўлчилар" "Олмалиқ"ни 4:0 ҳисобида таслим қилишди. "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаев учрашувда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.

"Металлург" вакили Зоҳид Абдуллаев "Қўқон-1912"га қарши кечган баҳсда дублга эришди ва жамоасига ғалаба келтирди. Шундай қилиб ўз голларини 7тага етказиб олган Абдуллаев олийлигада тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика