RU

Последние новости

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  2 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  18 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Олий лига. 22-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 22-тур рамзий терма жамоаси

Ўтган ҳафта олий лиганинг 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бир мавсумда иккинчи бор "Бунёдкор"ни мағлуб этди. Жамоа биринчи даврада Тошкентдаги баҳсда Рўзимбой Аҳмедовнинг урган голи эвазига ғолиб бўлиб қайтганди. Кеча Фарғонада кечган ўйинда жамоа 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу баҳсда "Нефтчи" дарвозабони Евгений Черемисин ажойиб ўйнади. У рақибнинг қатор ҳужумларини гол билан тугамаслиги учун барча ишни қилди. Албатта посбонга ҳимоячилар ҳам ёрдам бериб туришганини таъкидлаш лозим.


Дарвозабон:
Евгений Черемисин ("Нефтчи")

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Ўзбекистон кубоги финалига чиқа олмади, бироқ икки бор "Насаф"ни ўз уйида мағлуб этди. Олий лига доирасидаги ўйинда Вадим Абрамов жамоаси тартибли ҳимояланиб рақибга деярли ҳужум қилишга имкон бергани йўқ. Шу куни "темирйўлчилар" сафида легионер ҳимоячи Неманья Яничич бошқаларга нисбатан фаол ўйнади.

Биринчи даврани "Олмалиқ"да ўтказиб ёзда "Нефтчи"га ўтган Адриан Кашкавал учун иккинчи давра у қадар омадли бошлангани йўқ. Футболчи янги жамоага мослашиб кетиш жараёнини оғир ўтказди. Бироқ "Бунёдкор" билан учрашувнинг бошида бурчакдан оширилган тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очган Адриан ўзига бўлган ишончни ошириб юборди.


Ҳимоя чизиғидаги учинчи легионер бу "Пахтакор"чи Аднан Ораховац бўлди. Сербиялик ҳимоячи Наманганда "Навбаҳор" билан ўйинни юқори савияда ўтказа олди. У ҳаводан оширилган тўпларни қайтаришда, рақибнинг ҳужумларини қайтаришда жамоадошларига ўрнак бўлди. Ораховацнинг ёрдами туфайли "шерлар" сафарда ўта қийин ғалабани қўлга киритишди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Максимилиан Фомин давралар оралиғида "Динамо"дан "Бухоро"га ўтди. Янги жамоаси сафида ҳам ёш ҳимоячи асосий таркибнинг муқим аъзосига айланиб олди. Футболчи "Қўқон-1912"га қарши баҳсда яхши ўйнаб водийлик ҳужумчиларга имконият бермади. Бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган футболчини сайтимиз номидан табриклаб қоламиз.


Ҳимоячилар:
Неманья Яничич ("Локомотив")
Адриан Кашкавал ("Нефтчи")
Аднан Ораховац ("Пахтакор")
Максимилиан Фомин ("Бухоро")


Турнинг энг фойдали футболчиси Бекободнинг "Металлург" клуби ярим ҳимоячиси Руслан Вагапов бўлди. Тажрибали футболчи "Динамо" билан ўйинда ўз ҳисобига иккита гол ва битта голли пас ёзиб қўйди. Айнинг унинг голлари ва фойдали ҳаракатлари туфайли "Металлург" узоқ кутилган ғалабага эришди. Вагапов ҳақли равишда рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов гол уришда давом этмоқда. Ўз клубининг тўпурари бўлиб турган ярим ҳимоячи Қаршининг "Насаф" клубига қарши баҳс тақдирини ҳал қилган ягона голнинг муаллифига айланди. Санжар ўша куни гол уришдан ташқари майдон марказида тезкор ҳаракатлари билан рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади.

"Қизилқум" вакили Сарвар Холматов "Олмалиқ"қа қарши баҳсда жуда фаол ўйнади. Учрашувда Баҳриддин Ваҳобовнинг гол уриши учун ажойиб имконият ҳосил қилиб берган ҳам, ўйин сўнгги сонияларида қарши ҳужумда рақиб дарвозасига гол урган ҳам айнан Холматов бўлди.

"Бухоро" ярим ҳимоячиси Алишер Санаев кетма-кет иккинчи ўйинда Бухорода гол урди. Ўтган сафар "Андижон" дарвозасига тўп киритган футболчи "Қўқон-1912"га ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Санаев ва жамоадошлари "Бухоро"ни олий лигада олиб қолиш учун бор кучлари билан ўйнашда давом этишади.


Ярим ҳимоячилар:
Руслан Вагапов ("Металлург")
Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив")
Сарвар Холматов ("Қизилқум")
Алишер Санаев ("Бухоро")

Бу турда ҳужумчилар деярли гол уришмади. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ёш ҳужумчиси Мурод Бобожонов "Бунёдкор"га қарши беллашувда захирадан майдонга тушиб рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Бундан ташқари бир неча бор Зуҳуров қўриқлаётган дарвоза олдида ҳужум ташкил этишда фаол бўлди. Бобожонов ўз голлари сонини тўрттага етказиб олди. 

Биринчи даврани "Олмалиқ"да ўтказган Камолиддин Мурзоев иккинчи давра бошида "Динамо" сафига бориб қўшилганди. "Олмалиқ" сафида 12та ўйинда 3та гол урган ҳужумчи "Динамо" сафида 4та ўйинда майдонга тушиб 4та гол урди. Яъни Мурзоев охирги тўртта турда майдонни голсиз тарк этмади. Асли бекободлик бўлган ҳужумчи Бекободда "Металлург"га қарши баҳсда гол уришга эришди.



Ҳужумчилар:
Мурод Бобожонов ("Нефтчи")
Камолиддин Мурзоев ("Динамо")


Мурод Исмоиловнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли иккинчи давра бошида "Нефтчи"га Андрей Фёдоров вақтинча бош мураббий этиб тайинланди. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси бошчилигидаги "Нефтчи" ўтган тур Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтганди. Бу турда эса жамоа Ўзбекистон кубоги финалчиси "Бунёдкор" клубини таслим қилишга муваффақ бўлди. Фёдоров бошчилигидаги жамоа ўзидан юқорида турган жамоа билан очколар фарқини 2тагача қисқартиришга муваффақ бўлди. Биз рамзий терма жамоа бош мураббийи деб айнан Андрей Фёдоровни танлашга қарор қилдик.

Бош мураббий:
Андрей Фёдоров ("Нефтчи")


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика