RU

Последние новости

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Олий лига. 22-тур. "Пахтакор" ва "Нефтчи"дан ғалаба Новости

Олий лига. 22-тур. "Пахтакор" ва "Нефтчи"дан ғалаба

Бугун олий лиганинг 22-туридан ўрин олган 2та ўйин бўлиб ўтди.

Намангандаги ўйиннинг 8-дақиқасида Отабек Валижонов икки ҳимоячини алдаб ўзи зарба йўллашга қарор қилди. Аммо тўп ноаниқ кетди. 15-дақиқада Каримовнинг чап қанотдан жарима майдонимизга узатган тўпини Кримец боши билан дарвозага йўллади. Лекин, зарба бироз ноаниқ чиқди. Орадан икки дақиқа ўтгач Кримецнинг чамаси 40 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвоза сари йўллади. Лекин, бу сафар Егор мўлжалда адашди. 35-дақиқада Шихов қанотдан оширилган тўпни Лобанов қўриқлаган дарвозага йўллади. Лекин зарба кўнгилдагидек чиқмади. 45-дақиқада Каримовнинг зарбаси хавли, кучсиз ва бироз ноаниқ чиқди. Тўп дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

77-дақиқада Андреевнинг пасидан кейин Махарадзе Хўжаев дарвозасини боши билан зарба йўллаб, ишғол қилди - 0:1.  89-дақиқада Бақоевнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Ўйин 0:1 ҳисобида тугади.


16:30 - «Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:1
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навои), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), А. Рахимов (Андижон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Гол: Кахи Махарадзе 77, - 0:1 (Станислав Андреев)

«Навбаҳор»: 46. Хуршид Хўжаев, 2. Алишер Саматов (23. Ғайрат Жўраев, 85), 5. Раҳматилло Бердимуродов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов (20. Улуғбек Бақоев, 65), 22. Шаҳбоз Эркинов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов (21. Аъзам Алиев, 46), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (С), 33. Тоҳир Шамситдинов.
Захира: 87. Акмал Ортиқов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Алишер Маҳмудов, 18. Даврон Исоқов.

«Пахтакор»: 12.Александр Лобанов, 2. Егор Кримец, 4. Аднан Ороховац, 5. Акбар Исматуллаев (9. Жалолиддин Машарипов, 52), 7. Кахи Махарадзе (С), 8. Шерзод Каримов (20. Анвар Солиев, 74), 11. Игорь Сергеев, 15. Жавоҳир Соҳибов, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак.
Захира: 1. Никита Рибкин, 6. Мурод Холмуҳамедов, 18. Баҳодир Пардаев, 34. Жавоҳир Сиддиқов, 35. Алишер Мирзаев.

Огоҳлантиришлар: Отабек Валижонов 41, Жавоҳир Соҳибов 41, Алишер Саматов 70, Кахи Махарадзе 83, Санъат Шихов 86.


Фарғонадаги ўйининг 3-дақиқасида Саидовнинг бурчак оширган тўпини Кашкавал боши билан дарвозага йўллади. Тўп узоқ устунга тегиб, тўрга бориб тушди - 1:0. 7-дақиқада Саидов чамаси 22 метрлардан дарвозага зарба берди. Ноаниқ. 15-дақиқада "Нефтчи"нинг қарши ҳужуми. Аҳмедов тўпни Ҳакимовга узатди. Шерзод эса даровоза томон зарба берди. Шораҳмедов тўпни тўсиб қолди. 23-дақиқада Шораҳмедов-Зуаги-Ўринбоев комбинациясидан сўнг Забиҳиллонинг бош билан берган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди. 29-дақиқада "Бунёдкор" кўпчилик бўлиб жуда чиройли ҳужум уюштирди. Бироқ сўнгги лаҳзада Пўлатов тўпни деярли дарвоза чизиғи устидан қайтарди. 34-дақиқада яна Шораҳмедовнинг қаноти фаол ўйнади. Оширилган тўпни Ўринбоев боши билан дарвозага тўғрилади. Ноаниқ. 45-дақиқада Зуагининг зарбаси... Бу сафар ҳам Черемисин тўпни эгаллаб олишга эришди. 

50-дақиқада Ҳакимовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 58-дақиқада Қанотдан узатилган тўпни дарвозага буриб юбориш учун Ўринбоевга бир неча сантиметр етишмади. 76-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Шакер Зуаги боши билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ. 86-дақиқада Шомуродов узатган тўпни Шодиев дарвозага тепди. Черемисин тўпни эгаллаб олди.

90+1-дақиқада Акмал Холматовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Муродбек Бобожонов боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0га оширди ва учрашув шу ҳисоб билан ўз якунига етди


17:00 - «Нефтчи» (Фарғона) – «Бунёдкор» (Тошкент) 2:0
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Кўлдашев (Бухоро), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: С. Ирматов (Тошкент).

Гол: Адриан Кашкавал 3, - 1:0 (Мансур Саидов). Муродбек Бобожонов 90+1, - 2:0 (Акмал Холматов)

"Нефтчи": 30.Евгений Черемисин, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов (8.Акмал Холматов, 88), 9.Шерзод Ҳакимов (10.Мурод Бобожонов, 69), 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Рўзим Аҳмедов (26.Отабек Исроилов, 75), 27.Адриан Кашкавал, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Умид Қодиров.

Захира: 16.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Сардор Қулматов, 5.Достон Турсунов, 13.Зокир Нурматов.

"Бунёдкор": 25.Мурод Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев (27.Сардор Собирхўжаев, 46), 7.Шакер Зуаги, 9. Сато Минори, 13.Иван Милошевич, 17.Достон Ҳамдамов (77.Виктор Карпенко, 85), 19.Забиҳилло Ўринбоев (14.Воҳид Шодиев, 70), 22.Рустам Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов, 48.Акром Комилов.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 18.Хуршид Ғиёсов, 20.Самир Бекрич.

Огоҳлантиришлар: Забиҳилло Ўринбоев 17, Достон Ҳамдамов 20, Умид Қодиров 35, Иван Милошевич 48, Шукурали Пўлатов 63.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика