RU

Последние новости

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  0 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  9 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

Олий лига. 21-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 21-тур рамзий терма жамоаси

9 ва 10 сентябрь кунлари олий лигада 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра якунланган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Санжар Қувватов "Насаф"

Дарвозага "Насаф" посбони Санжар Қувватовни қўйишга қарор қилдик. Сабаби "Бухоро" билан турнинг марказий ўйинида Қувватов ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.



Ҳимоячилар
Муроджон Тошматов "Металлург"
Қаҳрамон Баҳодиров "Сўғдиёна"
Акмал Шораҳмедов "Бунёдкор"


"Металлург" вакили Муроджон Тошматов "Пахтакор" билан баҳсда жуда фаол ўйнади. Айнан у учрашувдаги ҳисобни очди. Бундан ташқари иккинчи гол урилишида Тошматов голли пас берди.

"Сўғдиёна" ҳимоячиси Қаҳрамон Баҳодиров "Андижон" билан ўйинда захирадан майдонга тушиб қаҳрамонга айланди. Футболчи захирадан ўйинга қўшилганига 2 дақиқа ҳам бўлмай рақиб дарвозасини ишғол қилди, якунда айнан унинг голи "Сўғдиёна"га ғалаба келтирди.

"Бунёдкор" сардори Акмал Шораҳмедов "Обод" билан ўйинда яхши ўйнади. Ўз қанотда ҳимояда ишларини бажаришдан ташқари ҳужумга ҳам ўтиб турди. Айнан унинг пасидан кейин Сато Минори гол уришга эришди.



Ярим ҳимоячилар
Мирзакамол Камолов "Машъал"
Огнен Красич "Насаф"
Сато Минори "Бунёдкор"
Жавоҳир Эсонқулов "Металлург"


"Машъал" ярим ҳимоячиси Мирзакамол Камолов давралар оралиғида клуб сафига қўшилганди. Футболчи "Нефтчи" билан ўйинда Ҳумоюн Муртазоев ва Кенжа Тўраевга голли паслар берди.

"Насаф" таркибига ёзда келиб қўшилган сербиялик ярим ҳимоячи Огнен Красич жамоа ўйинига тезда қўшилиб кета олди. Футболчи "Бухоро" билан ўйинда жамоадошларига учта голли пас бериб 21-тур қаҳрамонларидан бирига айланди.

Рамзий терма жамоадаги яна бир легионер футболчи "Бунёдкор"нинг япониялик ярим ҳимоячиси Сато Минори бўлди. Футболчи "Обод" билан ўйиннинг бошида пенальти ишлади, баҳс давомида ўзи ҳам гол уришга эришди.

"Металлург"нинг ёш футболчиси Жавоҳир Эсонқулов "Пахтакор" билан ўйинда жуда фаол ўйнади ва рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади. 1997 йилда туғилган футболчи ўз устида ишлашдан тўхатамас ҳали кўп рамзий терма жамоадан ўрин олади.



Ҳужумчилар
Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"
Отабек Ҳайдаров "Қўқон-1912"
Шаҳбоз Эркинов "Насаф"


Олий лига тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов "Шўртан" билан баҳсда гол ура олмади. Лекин жуда фаол бўлди ва иккита голга пас берди.

"Қўқон-1912" ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров Навоийда "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилиб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Насаф"нинг рамзий терма жамоадан ўрин олган яна бир футболчиси бу Шаҳбоз Эркинов бўлди. Ўтган турда фаолиятидаги 100-голини уришга эришган ҳужумчи "Бухоро" билан ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика