RU

Последние новости

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Олий лига 21-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига 21-тур рамзий терма жамоаси

11 ва 12 сентябрь кунлари олий лигада 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра ўтган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. 

Дарвозабон

Сардор Қобулжонов "Бухоро"

Чемпионатда сўнгги ўринда бораётган "Бухоро" клуби бу турни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказди. Шу куни Игорь Шквирин шогирдлари кўплаб вазиятлар яратишди, аммо биттадан ортиқ гол ура олишмади. Бунда "Бухоро" посбони Сардор Қобулжоновнинг ҳиссаси катта бўлди дейиш мумкин. Биринчи даврани "Локо" захирасида ўтказган дарвозабон бир неча бор жамоасини голдан қутқарди. Жамшид Саидов бошчилигидаги жамоа сафарда қимматли 1 очкони қўлга киритиб қайтди. 


Ҳимоячилар

Шерзод Аъзамов "Насаф"

Акбар Исматуллаев "Пахтакор"

Сардор Раҳмонов "Нефтчи"

Ислом Иномов "Олмалиқ"


Қаршининг "Насаф" клуби Қашқадарё дербисида "Шўртан" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда мезбонлар сафида Шерзод Аъзамов ҳимояда фаол ўйнади. Футболчи ғузорликларнинг бир нечта ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди ва рамзий терма жамоадан ўрин олди.

"Пахтакор" бу турда Тошкент дербисида "Локомотив"ни мағлуб этди. Шу куни ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида Акбар Исматуллаев ҳаракат қилди. Айтиш керакки у ўзидан ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Рақибнинг ҳужумларини қайтаришда Исматуллаев яхши ҳаракат қилди. 

"Нефтчи" Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўйнаб ғалабага эришди. Сардор Раҳмонов ҳимоядаги ишончли ўйини туфайли жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлади. "Олмалиқ" ҳимоячиси Ислом Иномов "Бухоро" билан ўйинда бошқалардан кўра фаолроқ ўйнади. Тажрибали ҳимоячи кўп бор ҳужумга қўшилиб турди, аммо шериклари кўп ҳужумларни гол билан якунлай олишмади. 


Ярим ҳимоячилар

Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"

Асқар Жадигеров "Андижон"

Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор"

Шерзод Каримов "Пахтакор"

Ярим ҳимояга "Пахтакор"дан 3 нафар футболчини олишга қарор қилдик. Сабаби жамоа иккинчи давранинг энг марказий ўйинида ҳамшаҳри "Локомотив"ни мағлуб этишга эришди. Шерзод Каримов биринчи бўлим сўнггида Икромовнинг хатосидан унумли фойдаланиб деярли майдон марказидан гол уриб ҳисобни очди. Жавоҳир Соҳибов таянч ярим ҳимояда ўйнаб рақибнинг ҳужумларини тўхатишга эришди. Учрашув сўнггида қилган рейди орқали Жалолиддин Машариповга гол уриш имконини яратиб берди. Машарипов ғалаба тўпини киритишдан ташқари ўйин давомида ҳам бир қатор вазиятлар яратди, жамоасини олдинга бошлаб турди. 

"Андижон" ушбу турни ўз уйида "Қизилқум"га қарши ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда мезбонларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Асқар Жадигеров ўйинда ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Анвар Бердиевга голи пас оширди. Якунда айнан унинг фойдали ҳаракатлари туфайли жамоа муҳим 3 очкони қўлга киритди.  


Ҳужумчилар

Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"

Азамат Алланиёзов "Насаф"

Ҳужум чизиғида тажрибали Носир Отақўзиевни киритдик. "Қўқон-1912" ҳужумчиси "Машъал"га қарши кечган баҳсда ҳам гол уришга эришди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа 31 ёшли футболчи мавсумдаги голлари сонини 7тага етказиб олди.

"Насаф"нинг ёш ҳужумчиси Азамат Алланиёзовнинг ҳозирча ишлари беш. Футболчи охирги ўйинларда майдонни деярли голсиз тарк этмаяпти. "Шўртан"га қарши беллашувда Азамат ўзининг иккита голи билан жамоасининг ғалабасини таъминлади. Унинг голлари сони 6тага етди. 


Бош мураббий: 

Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"

Тошкент дербисида жамоасини ғалаба сари етаклай олган ёш мутахассисни рамзий терма жамоага бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилдик. "Пахтакор" чемпионлик йўлидаги ўзининг энг асосий рақиби бўлган "Локомотив"ни мағлуб этишга эришиб навбатдаги чемпионлик сари катта қадам ташлади. Агар шу руҳда давом этса футболчи сифатида бир неча марта Ўзбекистон чемпиони бўлган Нўъмон Ҳасанов мавсум охирида бош мураббий сифатида илк бор чемпионликка эришади. Бироқ олдинда яна 9та тур борлигини унутмаслик керак.  


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика