RU

Последние новости

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  5 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  14 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Сайтимиз вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Дарвозага "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсовни муносиб кўрдик. Ёш дарвозабон "Динамо" билан ўйинда ўз жамоасини бир қатор голлардан сақлаб қолишга эришди ва бу мавсумда тўртинчи бор рамзий терма жамоадан ўрин олди.



"Бухоро" бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" устидан ғалаба билан қайта олди. Шу куни бухороликлар сафида ҳимоячи Артём Филипосян рақиб ҳужумчиларига деярли имконият бермади ва жамоаси ғалабасига катта хисса қўшди.

"Олмалиқ" ва "Қўқон-1912" учрашувида иккала жамоа ҳимоячилари фаол бўлишди. Майдон эгалари сафида Ислом Иномов, меҳмонлардан Мурод Холмуҳаммедов ишончли ўйнашди. Натижада иккала жамоа ҳужумчилари гол ура олишмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.



"Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувида иштирок этган икки нафар ҳимоячи ҳам рамзий термага киритилди. Мезбонлар сафида марказий ҳимоячи Рустам Ашурматов шу куни ҳамшаҳарларга қарши жуда яхши ва сифатли ўйнай олди. Сўнгги дақиқаларда Ашурматов жароҳат олиб майдонни тарк этди, аммоа жамоаси ғалабани сақлаб қолди. Қизиғи шу ўйинда қатнашиб жароҳат олган Шуҳрат Муҳаммадиевни ҳам рамзийга киритдик. Тўғри жамоаси марказий ўйинда ютқазди, аммо Муҳаммадиев жароҳат олмагунига қадар ўз қанотида ҳеч бир рақибга имконият қолдиргани йўқ.

"Қизилқум" биринчи давранинг охирги ўйинида ўз уйида "Шўртан"ни мағлуб этди. Майдон эгалари тажрибали ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов фаол ўйнади ва сўнгги голни уришга эришди.



"Насаф"нинг чап қанотига жавобгар бўлган Фаррух Сайфиев "Навбаҳор" билан ўйинда одатдагидан кўра фаолроқ бўлди. У ўз қанотидан бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштира олди.

"Бунёдкор"нинг асосий ўйинчисига айланиб қолган Миржамол Қосимов олдинги баҳсларга қараганда "Локо" билан ўйинда анчагина самарали ҳаракат қилди ва рақибга деярли имконият бермади.



"Металлург" Фарғонадан ғалаба билан қайтишида сўнгги пайтларда ўйини "очилиб" кетган Зоҳид Абдуллаевнинг хиссаси катта бўлди. Ҳужумчи ўйиндаги ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев биринчи давра охирига келиб голлар уришни бошлаб юборди. Бир тур олдин "Насаф"га битта гол урган ҳужумчи "Обод" дарвозасига иккита тўп киритди.



championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов "Машъал" (4-марта рамзий терма жамоа)

Ҳимоячилар
Артём Филипосян "Бухоро" (2)
Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" (2)
Рустам Ашурматов "Бунёдкор"
Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив" (2)
Ислом Иномов "Олмалиқ"

Ярим ҳимоячилар
Илҳом Юнусов "Қизилқум" (3)
Фаррух Сайфиев "Насаф"
Миржамол Қосимов "Бунёдкор"

Ҳужумчилар
Зоҳид Абдуллаев "Металлург" (2)
Игорь Сергеев "Пахтакор"


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика