RU

Последние новости

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  3 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Олий лига. 1-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 1-тур рамзий терма жамоаси

2017 йилги олий лиганинг дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра ушбу турнинг рамзий терма жамоасини туздик.

Дарвозага олий лига дебютанти "Динамо" клуби посбони Михаил Наумовни жойлаштирдик. Бекободда меҳмон бўлган "Динамо" сенсацион тарзда ғалабага эришди. Мезбонларнинг ҳужумларини Наумов қайтариб жамоасига ғалаба келтирди.  

Ҳимоядан уч нафар футболчи ўрин олди. "Шўртан" мавсумни ўз уйида "Нефтчи" устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Ғузорликлар ҳимоячиси Жаҳонгир Жиямуродов ўз жойида рақибларга имконият бергани йўқ.



Яна бир "Динамо" аъзоси Бунёд Исроилов ҳам рамзий термага киритилди. Ҳимоячи Бекободда жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди.

Амалдаги чемпион "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади. "Машъал"га қарши баҳсда меҳмонлар ҳимоясида Бобурбек Юлдашев ишончли ҳаракат қилганини таъкидлаш лозим. Футболчи жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлаб берди.

Ярим ҳимояга беш футболчини жойлаштирдик."Бунёдкор" ўз уйида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қийинчилик билан таслим қилди. Биз "қалдирғочлар"га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлган Достонбек Ҳамдамовни рамзийга қўйишга қарор қилдик.



"Насаф" ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов илк турда энг фаол футболчилардан бири бўлди. Қўқондаги ўйиннинг 6-дақиқасида айнан у ҳисобни очди. 



Жамшид Искандеров дастлабки турда иккита гол урган ягона футболчига айланди. Искандеров "Қизилқум" билан баҳснинг иккала бўлимида рақиб дарвозасини ишғол қилди.



"Шўртан"га ғалаба келтирган ярим ҳимоячи Элдор Бойматов рамзий терма жамоага киритилди. Футболчи голдан сўнг қизил карточка ҳам олди, бироқ жамоаси ғалабани сақлаб қолишга эришди.

Қишда "Навбаҳор"га кўчиб ўтган Мирзоҳид Ғофуров янги клуби сафидаги илк ўйинида гол уришга эришди. Жамоаси эса "Обод"ни таслим қилди.



"Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев ҳам илк турда гол уриб жамоасига ғалаба келтирган футболчилардан бирига айланди. Терма жамоамиз аъзоси Муборакда "Машъал" билан баҳсда ўзини кўрсатди.



Олий лигада деярли уч йиллик танаффусдан сўнг гол уришга эришган Иван Нагаев рамзий терма жамоамиздан ўрин олди. Ҳужумчи "Олмалиқ" билан баҳсда баҳс тақдирини ҳал қилган голни урди.


championat.asia талқинига кўра олий лига 1-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон:

Михаил Наумов "Динамо"

Ҳимоячилар:
Бунёд Исроилов "Динамо"
Жаҳонгир Жиямуродов "Шўртан"
Бобурбек Юлдашев "Локомотив"

Ярим ҳимоячилар:
Достонбек Ҳамдамов "Бунёдкор"
Баҳром Абдураҳимов "Насаф"
Жамшид Искандеров "Пахтакор"
Элдор Бойматов "Шўртан"
Мирзоҳид Ғофуров "Навбаҳор"

Ҳужумчилар:

Марат Бикмаев "Локомотив"
Иван Нагаев "Бухоро"



Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика