RU

Последние новости

14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  2 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  3 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   1 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  8 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  2 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  15 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  4 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4 09:24ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни ижарага бериш керак"  11 08:55Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади  0

Олимпиячиларимиздан умидимиз катта! Новости

Олимпиячиларимиздан умидимиз катта!

Яна бир неча кундан сўнг Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланади.

Ўзбекистон U-23 жамоаси бу мусобақага амалдаги чемпион сифатида ташриф буюради. Барчангизга маълумки 2018 йилда Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати вакилларимизнинг ажойиб ғалабаси билан якунланган эди.

Бу ёшдаги Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ҳар тўрт йилдагиси эса Олимпиадага йўлланма берадиган турнир ҳисобланади. Биз чемпион бўлганимиз Хитойдаги чемпионат ҳеч қандай турнирга (олимпиада ёки бошқа мусобақага) йўлланма бермас эди. Мана энди Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати, Японияда бўлиб ўтадиган олимпиадага 3 дона йўлланма беради. Агар биз бу сафар ярим финалга чиқа олсак ва Япония ҳам ярим финалга чиқса, демак Ўзбекистон олимпиадага боради, чунки Япония мезбон. Демак бу галги турнирнинг аҳамияти жуда юқори.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўз гуруҳида Эрон, Хитой ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Бир қарашда биз энг мураккаб гуруҳдан ўрин олгандекмиз, лекин Осиё чемпионатида осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Эронни ўртоқлик ўйинида ютдик. Хитойни унчалик билмаймиз. Жанубий Кореяни икки йил одинги Осиё чемпионатида 4:1 га ютганмиз.

Ўзбекистон - Жанубий Корея 4:1
Голлар:
Забиҳилло Ўринбоев 33, - 1:0. Хванг Хюн Су 58, - 1:1. Азизжон Ғаниев 99, - 2:1. Жасурбек Яхшибоев 110, - 3:1. Акромжон Комилов 120, - 4:1.

Тўғри ўйин осон бўлмаган. Биз ўшанда Корейслар кейинги Осиё чемпионатига борадиган таркибни олиб келган деб тахмин қилган эдик, яъни нисбатан ёш футболчиларни. Ўша учрашувда гол урган Жасур Яхшибоев ҳамда Азизжон Ғаниев бу сафарги мусобақада ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Жанубий Корея эса Таиландга бутунлай бошқа таркиб билан келмоқда. Хитойдаги чемпионатда футболчиларимиз Япония терма жамоаси дарвозасига ҳам жавобсиз тўртта гол уришганди.

Япония - Ўзбекистон 0:4
Голлар
: Жавоҳир Сидиқов 31, - 0:1. Достонбек Ҳамдамов 34, - 0:2. Жасурбек Яхшибоев 39, - 0:3. Жасурбек Яхшибоев 47, - 0:4.

Футболдан бошқа спорт турларида Ўзбекистонлик спортчилар кўплаб олимпиада медалларини қўлга киритишган. Футбол бўйича олимпия терма жамоамиз эса ҳали бирон марта олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритмаган. Футболчиларимиз Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидан бизга олимпиада ўйинларининг футбол турнирига йўлланмани совға қилиб олиб келишларига умид қилишимизга етарлича асослар бор. Бу ёшдаги футболчиларимизнинг барчалари ўзлари ўйнаётган клубларининг асосий таркиб футболчилари ҳиосбланишади. Қолаверса кўпчилик футболчиларимзда ҳалқаро тажриба ҳам етарлича. Учинчидан авваллари бу ёшдаги терма жамоага яратилмаган шароитларни ЎФА бу терма жамоамиз футболчиларига яратиб берди.

Азиз футбол мухлислари дуо қилиб турайлик, футболчиларимиз Таиланддан ёруғ юз билан ватанимизга қайтиб келишсин!


Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика