RU

Последние новости

23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  47 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  33 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7

Олимпиячилар “Камолот кубоги” бош совринини қўлга киритишди Новости

Олимпиячилар “Камолот кубоги” бош совринини қўлга киритишди

Қарши шаҳрида коллеж ўқувчилари ўртасида футбол бўйича “Камолот кубоги” мусобақаси вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага туман босқичларидан ғолиб чиққан 12та коллеж терма жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди.

Қарши тиббиёт коллежи ҳамда Қарши иқтисодиёт коллежи футбол майдонларида кечган кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлган  мусобақада Косон педагогика иқсодиёт коллежи  Қарши Олимпия заҳиралари коллежи терма жамоалари  гуруҳдаги барча рақибларни енгиб, финал баҳсига етиб келишди.

Мусобақа ғолиблиги учун кечган финал учрашувида ҳар иккила жамоа оптимал таркибда саф тортди. Боиси, таркибга эътибор қаратсак, косонликларда “Насаф” футбол академияси тарбияланувчиси, 1-лига вакили Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси футболчиси Амиржон Темиров ва таркибдан ўрин олган бошқа футболчилар  вилоят иккинчи лигасида иштирок  этадиган “Аланга” жамоасида тўп тепишади.

Мусобақа мезбонлари сифатида ҳаракат қилаётган Қарши олимпия заҳиралари коллежи терма жамоаси сафидаги футболчилар  вилоят иккинчи лигаси вакили “Олимпия” жамоаси аъзолари  ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз,  тажрибали мураббийлар Ўткир Холиқов ва Сардор Рахимқуловлар бошчилигидаги ушбу жамоа ўтган мавсум вилоят иккинчи лигасида вице чемпионликни қўлга киритган.  

Финал баҳсининг биринчи бўлим бошларида қаршиликлар ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлаб, 5-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Жамоа етакчиси  Рустам Чориев бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдони чизиғида турган тезкор Феруз Хўжақуловга етказди. Ҳимоячилар эътиборидан четида қолган қаршиликлар ҳужумчиси кучли ва аниқ  зарбаси билан тўпни дарвозанинг пастки бурчагига жойлаб қуйди. Футболчилар билан тўсилган дарвозабон тўп йўналишини кўрмай қолди. 1:0.


Воқеаларнинг бундай ривожини кутмаган косонлик футболчиларнинг ўйини қовушмай қолди. Жамоа майдон марказини рақибига топшириб қўйиб, катта куч билан ҳимояланишга мажбур бўлди. Олимпия заҳиралар коллежи жамоаси қаноатлардан фойдаланиб, хавфли ҳужумларни уюштириб турди, лекин голга тортадиган вазиятлар содир эта олмади. Узоқ масофалардан йўлланган зарбаларга эса аниқлик етишмади. Шу тарзда жамоалар танаффусга чиқишди.

Иккинчи бўлимда мураббий Сардор Рахимқулов майдонга янги кучларни туширди. Бу ўзгариш мезбонлар ўйинини янада жонлантирди. Жамоа ҳимоячи Шаҳзод Абдувоитов ўз жарима майдончасидан тўпни  узоқ масофада турган жамоадоши тиниб-тинчимас Феруз Хўжақуловга заргарона тарзда етказиб берди. Хўжақулов жарима майдони ичида марказий ҳимоячини алдаб ўтиб, қулай вазиятга чиқди ва яқин масофадан тўпни  дарвозага аниқ йўллади ва дублга эришди. 2:0.  

Косон педагогика иқсодиёт коллежи жамоаси ўтказиб юборилган голга тушкунликка тушмасдан фаолликни янада ошириб, хавфли ҳужумларни уюштира бошлашди. Аммо рақиб ҳимоячиларни бехато ҳаракати қилиши эвазига хавфли вазиятлар бартараф этилди.  Учрашувда якунига қадар, футбол мухлислари бошқа голга тортадиган вазиятлар гувоҳи бўлишмади.

Мусобақа якунидан сўнг, ғолибларни вилоят “Камолот” ёшлар ижтимоийи ҳаракати вакиллари кубок, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлашди.
1-ўрин Қарши олимпия заҳиралари коллежи
2-ўрин Косон педагогика иқсодиёт коллежи
3-ўрин Яккабоғ Агро-саноат касб-ҳунар коллежи

Кубокни қўлга киритган Қарши олимпия заҳиралари коллежи жамоаси май ойида бўлиб ўтадиган  республика ҳудудий босқичида иштирок этишади, улар Сурхондарё вилоятида ғолиб бўлган коллеж жамоаси билан баҳс олиб боришади.  

-   Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди, - дейди мусобақа ғолиби ва чиройли гол муаллифи Шаҳзод Абдувоитов. - Жамоалар катта тайёргарлик кўрганлиги турнир давомида ўз аксини кўрсатди. Турнир кубогини бошимиз узра юқорига кўтариш орқали ғолиблик нақадар ёқимли эканлигини яна бир бор хис қилдик.   


Фахриддин ЧОРИЕВ. 



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика