RU

Последние новости

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  161 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

"Олимпик"даги ўзгаришлар. 5 нафар футболчи кетди Новости

"Олимпик"даги ўзгаришлар. 5 нафар футболчи кетди

Тимур Кападзе шогирдлари 14 июлдан эътиборан 2-даврага тайёргарликни бошлаб юборишди.

Олимпиячиларимизнинг дастлабки машғулотига ташриф буюриб, жамоа таркибида бир қатор янгиликлар бўлганига гувоҳ бўлдик.

1. Дарвозабонлар мураббийи алмашди

Шу кунгача "Олимпик" голкиперларини шуғуллантириб келган Тимур Ганиев Америка Қўшма Штатларига кўчиб кетди. Энди унинг вазифасини узоқ йиллар Тошкентнинг "Пахтакор" клубида фаолият юритган Анвар Турсунович Рашидов давом эттиради. 61 ёшли мутахассис айни пайтда олимпия терма жамоамиз киперлари учун ҳам жавоб беради.

Таъкидлаш керакки, ўтган йил охирида бутсаларини михга илган Шавкат Муллажонов олдинроқ Тимур Кападзенинг штабига қўшилган эди.

2. "Нефтчи"га 2 киши

"Жар" стадионининг захира майдонида ўтган машғулотларда Сардорбек Маҳмудов ва Хумоюн Шербўтаев кўриниш бермади. Мазкур футболчилар аввалроқ Тошкентда йиғин ўтказаётган "Нефтчи" таркибига қўшилишган эди.

3. АГМК Элдорни қайтарди

Олмалиқ жамоаси мавсумнинг дастлабки қисмида 14 та (чемпионлик курашидаги рақиблар эса 2 марта камроқ) тўп ўтказиб юборди. Ўз-ўзидан Миржалол Қосимов мудофаа чизиғини мустаҳкамлаш ҳақида ўйлаяпти. АГМК раҳбарияти биринчи навбатда бу мавсум ажойиб ўйин кўрсатаётган, Осиё кубогида нималарга қодирлигини яна бир марта исботлаган Элдор Бегимовни Олмалиққа қайтарди

Маълумот учун, ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйнай оладиган Бегимовнинг трансфер ҳуқуқи айнан АГМКга тегишли. У "Олимпик"да ижара шартномаси асосида ўйнаётган эди.

4. Ярим ҳимоячилар Бекободга

Кападзе жамоасини яна 2 нафар футболчи тарк этган. "Олимпик" асосий таркибидан муқим ўрин ололмаган Бектемир Абдуманнонов ва Даврон Анваров 2-даврада "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.

"Олимпик" таркибида яна бир қанча ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Фақат бу Дукент (Ангрен)да ўтадиган 5 кунлик йиғиндан кейин маълум бўлади. 

обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Автор :
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика