RU

Последние новости

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  0 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  6 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  158 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  16 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

"Олимпик" тажрибали футболчиларга эҳтиёж сезяптими ёхуд ёшартириш ва "Сурхон"нинг таркиб шакллантириш сиёсати Новости

"Олимпик" тажрибали футболчиларга эҳтиёж сезяптими ёхуд ёшартириш ва "Сурхон"нинг таркиб шакллантириш сиёсати

"Олимпик" жамоасининг бу йилги натижалари қайсидир маънода мақтагулик эмас. Жамоа сўнгги маротаба чемпионат доирасида май ойида ғалаба қозонган.

"Олимпик"

Бу "Олимпик" кечаги ёки 2 йил олдинги жамоа эмас. Тўғри Кападзе қўл остида улар маълум бир ўсишга эришди, янги даражага чиқди. Лекин бу улар учун планка бўлиб қолмоқда. Нима учун? Чунки улар рақобатни ҳис қилмаяпти. Биринчи давра давомида бу нарса яққол кўзга ташланди. Буни Кападзени ўзи ҳам бир неча маротаба таъкидлаган. Футболчи қачон ўсади, қачонки жамоани ичида ўзидан катта, тажрибали футболчилар бўлсагина. Шундагина рақобатни ҳис қилади. "Олимпик" камида 3-4 нафар тажрибали ижрочига эҳтиёж сезаётгандек кўринмоқда. Айниқса дарвоза чизиғига бу айни муддао. Таркиби бутунлай ёшлардан иборат жамоа билан барқарорликка эришиб бўлмайди ва мавсумни бир текисда ўтказиш мушкул иш. Булар худди шу тарзда эртага терма жамоага боради.  U-17дан U-23гача фақат ёшларни ўзи билан рақобатсиз етиб бориш билмадим қандай натижа беради? Бу билан "Олимпик" лойиҳасини ерга уриш ниятим йўқ. Майли кўрайлик натижасини. Лекин уларнинг сафига бир нечта ёши катта, ҳаёт пилла поясини кўрган футболчилардан жалб қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди. 

Агарда натижаларга разм соладиган бўлсак, ўтган йили биринчи даврадан сўнг Кападзе шогирдлари 14 очко билан 8-ўринда якунлаган. Бу йил 16 очко билан биринчи даврани 9-ўринда тугатди. Катта тафовут йўқ. 

Тўғри сиёсат олиб бораётган "Сурхон"

Мавсум бошида таркибни йиғиш жараёнида "Сурхон"ни иккинчи "Олимпик"ка қиёсланганди. Лекин таркиб ёшартирилади дегани билан бутунлай 100 фоиз ёшлар қамраб олинмади ва уларнинг орасига тажрибали футболчилар, легионерлар қўшилди. Бу эса катта фактор ҳисобланади. Ёшлар рақобатда ўзидан катталарга қараб ҳаракат қилади, интилади. Футболда умуман ҳамма соҳада "дедлар" деган гап бор. Улар керак бўлганда ёшларни йўлга солади, қуюшқондан чиқиб кетганларга маслаҳат беради умуман тартибни ушлаб туриш, "раздевалка" учун бу муҳим. Термизликларнинг барқарорлиги мураббийлар ва раҳбарият таркибни шакллантиришда тўғри сиёсат олиб борганида. 

Битта мисол келтираман, 2000 йиллар бошида "Пахтакор" Нестеров, Гейнрих, Кападзе, Анвар Ғофуров, Крушельницкийлар келган паллада жамоада Ашурматов, Қуттибоев, Қосимов, Кошелев каби номлар тажрибалилар бор эди. Жепаров Қосимовнинг ёнида анча ўсишга муваффақ бўлди. Жарима зарбаларини Қосимовдан кейин Сервер зиммасига олди. Бу айнан ўшанинг меваси эди. Саша ўша мавсум 23та , Кападзе 20та, 20 ёшга тўлмаган Бикмаев 7та, Самарқанддан келган Нестеров 18та ўйинда майдонга тушган. 

"Нестеров ёш бўлишига қарамасдан рақобатда Бутенкодан устун келган эди. 2004 йил Марат Бикмаев ёш болакай эди. 17 ёшга энди тўлган. Лекин биз уни майдонга туширишга “дух” топа олганмиз. Ўша пайтлар у жамоамиз ўйинини ўзгартириб юбормасди. Лекин биз уни асосий таркиб билан юришга, ечиниш хонаси ва майдон юкини кўтаришни секин-аста ўргата бошлаганмиз. 2002 йил ҳаммани кетказиб юбормаган эдик. Ашурматов, Кошелев, Солиев каби футболчиларни сақлаб қолганмиз",- деган эди Агамуродов.


2018-2019 йиллар "Бунёдкор" учун қийин даврлар эди. Катталар ҳаттоки клубни ёпиш пайига тушиб қолганди. Таркибда ҳеч ким қолмаган, ҳамма кетиб бўлган. Фақат академия тарбияланувчилари ва тажрибалилардан Анвар Ғофуров, Мурод Зуҳуров қолган. Вадим Абрамов эса уларнинг қаторига Лутфулла Тўраевни киритди. Иккинчи даврада Санжар Турсунов, Шоҳруҳ Гадоев қўшилди. Ўша йили "Бунёдкор" ўз тарихида илк бор бронзага эга чиққанди. Ишонинг жамоада ёши катталарни ўрни жуда муҳим.  Ўша йили фан-клуб телеграм каналини юритиш давомида жамоани ичида шахсан ўзим бунга гувоҳ бўлганман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика