«Олимпик» сардори: «Асосийси ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик»
30 авг 2022 13:22
Новости
«Олимпик» сардори: «Асосийси ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик»
Ўйин тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Дастлабки бўлимда 2-3 та яхши имкониятларимиз бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам биз устунликка эришдик. Бугун биз ғалаба ҳақли эдик ва бунга эришдик.
“Олимпик” клубини “Робин Гуд«га ўхшатишмоқда. Кучлилардан доим очко олиб, турнир жадвалининг пастида кетаётган жамоаларга очко улашадиган. Бунга қандай фикр билдира оласиз?
Бу гапга қўшилса ҳам бўлади. Биздан тепадаги ҳар бир жамоага қарши яхши ўйин кўрсатдик. Биз ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳеч бир рақибдан қўрқиб ҳаракат қилмаймиз. Турнир жадвалининг тепа қаторидаги жамоаларга қарши ўйнаш биз учун ҳам ёқимли, чунки уларга қарши ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз мумкин. Бу эса мухлисларга ёқади.
Бугунги учрашувда алоҳида қайсидир футболчига «боғланганмидингиз»?
Ҳеч бир ўйинчига алоҳида «боғланмагандим». Асосийси ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Биз сўнгги сонияларга қадар шу темпда ўйнашга ҳаракат қилдик. Рақиб таркибида Хасанов, Норхонов каби кучли ўйинчилар бор эди. Шунга қарамасдан уларга ҳеч қандай имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Ҳимоя чизиғининг нолга ўйнаши ғалаба учун муҳим воситалардан бири
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии