RU

Последние новости

09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   2 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  5 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  6 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  14 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  2 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  1 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  17

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида Новости

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида

Футболда кўпроқ гол урадиган ҳужумчилар, голлардан сақлаб қолган дарвозабонлар диққат марказига кўпроқ тушади.

Аммо, майдонда "қора" ишни бажарувчи позиция вакилларига ҳар доим ҳам эътибор марказида бўлавермайди. Улар кўринмас иш қилсаларда, жамоанинг асосий "мияси" ҳисобланади. Кеча 2022 йилнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Абдурауф Бўриев "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим бўлаги сифатида ютуқларга муносиб улуш қўшди. 


— Йил рамзий терма жамоасига кирганимдан хурсанд бўлдим. Ичимда қандайдир рамзийга тушаман, деган ҳиссиёт бор эди. Тўғри бу чизиқда рақобат кучли. Лекин бундан қўрқмаслик керак. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

— Позициямга келсак, биринчи навбатда жамоамга фойдам тегишини истайман. Тўғри позициям ташқаридан қараганда кўзга кўринмайдиган. Бироқ асосий вазифани бажариб беради. Ҳужумни ҳам, ҳимояни ҳам назорат қиладиган нуқта ҳисобланади. 


— Жорий йилги мусобақаларнинг ҳар биридан тажриба олдим. Фикримча, Осиё чемпионати кўпроқ нарса берди. Чунки халқаро ўйин доим қийин кечади. Масъулияти ҳам юқори бўлади. 

— Испаниялик Серхио Бускетсга ўхшатишади. Менимча, ҳар бир футболчи ёшлигида Месси ёки Роналдуга мухлислик қилган. Шулар орасида мен футболни тушуна бошлаганим сари Бускетс ва Хавини кузатганман. Улар кумирларим. 

— Жаҳон чемпионатида иккита терма жамоага мухлислик қилмоқдаман. Улар Аргентина ва Испания. Месси жамоаси ўз ўйинини секин тиклаб олмоқда. Бу терма жамоа кейинги босқичга чиқади, деб ўйлайман. Испания - Германия, зўр ўйин бўлади. Немисларга айни пайтда ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Нима ҳам дердим, кучлиси ғалаба қозонсин.


— Кейинги режаларим "Олимпик" билан боғлиқ. Юртимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан кейин хориж жамоалари, Европа, Осиёдан ҳам таклифлар келиб тушди. Аммо ҳозир "Олимпик"да қолишга қарор қилдим. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика