RU

Последние новости

17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  2 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  3 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  16 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  5 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида Новости

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида

Футболда кўпроқ гол урадиган ҳужумчилар, голлардан сақлаб қолган дарвозабонлар диққат марказига кўпроқ тушади.

Аммо, майдонда "қора" ишни бажарувчи позиция вакилларига ҳар доим ҳам эътибор марказида бўлавермайди. Улар кўринмас иш қилсаларда, жамоанинг асосий "мияси" ҳисобланади. Кеча 2022 йилнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Абдурауф Бўриев "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим бўлаги сифатида ютуқларга муносиб улуш қўшди. 


— Йил рамзий терма жамоасига кирганимдан хурсанд бўлдим. Ичимда қандайдир рамзийга тушаман, деган ҳиссиёт бор эди. Тўғри бу чизиқда рақобат кучли. Лекин бундан қўрқмаслик керак. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

— Позициямга келсак, биринчи навбатда жамоамга фойдам тегишини истайман. Тўғри позициям ташқаридан қараганда кўзга кўринмайдиган. Бироқ асосий вазифани бажариб беради. Ҳужумни ҳам, ҳимояни ҳам назорат қиладиган нуқта ҳисобланади. 


— Жорий йилги мусобақаларнинг ҳар биридан тажриба олдим. Фикримча, Осиё чемпионати кўпроқ нарса берди. Чунки халқаро ўйин доим қийин кечади. Масъулияти ҳам юқори бўлади. 

— Испаниялик Серхио Бускетсга ўхшатишади. Менимча, ҳар бир футболчи ёшлигида Месси ёки Роналдуга мухлислик қилган. Шулар орасида мен футболни тушуна бошлаганим сари Бускетс ва Хавини кузатганман. Улар кумирларим. 

— Жаҳон чемпионатида иккита терма жамоага мухлислик қилмоқдаман. Улар Аргентина ва Испания. Месси жамоаси ўз ўйинини секин тиклаб олмоқда. Бу терма жамоа кейинги босқичга чиқади, деб ўйлайман. Испания - Германия, зўр ўйин бўлади. Немисларга айни пайтда ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Нима ҳам дердим, кучлиси ғалаба қозонсин.


— Кейинги режаларим "Олимпик" билан боғлиқ. Юртимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан кейин хориж жамоалари, Европа, Осиёдан ҳам таклифлар келиб тушди. Аммо ҳозир "Олимпик"да қолишга қарор қилдим. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика