RU

Последние новости

11:37Роналду: "Иккита каламуш туфайли фаолиятимни якунламоқчи эмасман"  1 10:45"Барселона" ёз давомида сотолмаган футболчиси Ла Лиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси бўлди  0 10:15ЖЧ-2024. 1-тур. Ўзбекистон — Нидерландия. Превью  4 10:11Тони Кроос ўзи учун янги иш топди  0 09:42Sofascore. Рустам Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 09:10Ҳисоб очилмаган "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 08:3631 ёшли мураббий АПЛда "ой мураббийи" бўлди  1 07:56Суперлига. Бугун Наманганда супер тўқнашув бор  20 07:24Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги юришини бошлайди  5 01:46Сунъий интеллект "Олтин тўп" номзодларини ўзбек клублари либосларида тасвирлади  7 01:32Бундеслига. "Боруссия" Д ишончли ғалабага эришди  0 01:09Ўзбекистон термасининг Нидерландияга қарши ўйинолди машғулоти ГАЛЕРЕЯ  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" 90+9-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди  9 00:29Россия. Ашурматов антиқаҳрамонга айланган учрашувда "Рубин" ўз майдонида мағлуб бўлди  7 00:05Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"  17

Олимпиадада 7-марта иштирок этадиган 41 ёшли Чусовитина билан интервью Новости

Олимпиадада 7-марта иштирок этадиган 41 ёшли Чусовитина билан интервью

Ўз фаолияти давомида еттинчи маротаба Олимпиадада иштирок этадиган 41 ёшли гимнастикачи билан уюштирилган интервьюни ўқиб чиқинг.

-   Германияда яшайсиз. Турнирларда эса яна Ўзбекистон номидан иштирок этасиз...
-   Германияда ўғлим Алишер яшайди. У ҳозирда мактабни тугатяпти. Шунинг учун у ерга кўп бораман. Яқинда бир ҳафтага Тошкентга йўл олмоқдаман. У ерда Олимпия ўйинлари борасида ўз режаларимни тасдиқлатишим лозим.

-   Нима учун яна Германиядан яна Ўзбекистонга қайтяпсиз? Европаликлар номидан ҳам турнирда қатнашсангиз бўладику?
-   Менинг кўп йиллик орзуим бор – ўзим туғилган ва тарбияланган юртим учун Олимпия медалини қўлга киритиш. Умуман олганда, фаолиятимни уйда якунлашни ҳам истайман.

-   Ўзбекистон учун 12 йил давомида 5 та жаҳон чемпионатида 5 та медал қўлга киритгансизку?
-   Тўғри, лекин 12 йил ичида Олимпиада медалини юта олмадим. Шунинг учун, Риода медал қўлга киритиш учун бор имкониятимни ишга солмоқчиман. Агар ўғлим касал бўлмаганида Германияга кетмасдим. У даволанганидан сўнг биринчи навбатда Ўзбекистонга қайтиш фикри  келди. Аммо, бу ҳақида ўйлаш бироз қўрқинчили: У ерда турмуш ўртоғимдан бошқа хеч ким қолмаган. Қариндошларим хам аллақачон Россияга кетишган. Лекин, Тошкент барибир бошқача. Менинг ерим, менинг она шаҳрим.



-   Германия гимнастика федерацияси бунга қандай муносабат билдирди? Улар ҳеч қандай босим ўтказишмадими?
-   Йўқ. Пекинда кумуш медал соҳиби бўлганимдан сўнг яна иккита оғир бўлган мавсумни бошдан ўтказдим. Операция қилдиришимга тўғри келди. Тузалганимдан сўнг яна сафга қайтдим. Лекин, улар менинг мураббийимни жамоа штабга киритишмади. Омадсизликларим шунга хам боғлик. Якунда эса мен улардан кетишни сўрадим.

-   Рио турниригача бўлган тайёргарлик ва имкониятларингизни қандай бахолайсиз?
-   Асосий вазифа – жароҳат олмаслик. Умуман олганда, саралаш мусобақаси мен учун қийин бўлгани йўқ.

-   Нима учун Олимпиадага Светлана Богинска қўл остида тайёрланишга қарор қилдингиз?
-   Чунки Света менинг имкониятларимни жуда яхши билади. Ньюансларимни яхши ҳис қилади. Менга қачон нима кераклигини жуда яхши билади.


-   Бразилиядаги Олимпиада сиз учун сўнггиси бўлмаслиги ҳам мумкинми?
-   Нима учун йўқ? Ҳозир кўпчилик мени эсдан оғиб қолганлигимни муҳокама қилмоқда. Кўп йилдан бери мусобақаларда иштирок этаман. Бунда нима муаммо бўлиши мумкин? Турнирларга сўнгги ўринни эгаллаш мақсадида бормаяпманку! Хаттоки медаллар ютяпман. Бу менга жуда ёқмоқда!


-   Турнирларда иштирок этиш ёқадими ёки унга тайёргарлик кўришми?
-   Менга аввал қўлга киритмаган натижаларимни қўлга киритиш ёқади. Масалан, ҳозир бунгача гимнастикада хеч ким амалга ошириб кўрмаган машқни қилмоқчиман.


Давоми бор...

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика