RU

Последние новости

23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  0 22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  219 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  63 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  17 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  5 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  15 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8

Превью. "Ўлим гуруҳи"дан "лочинлар" билан бирга ким тирик чиқади? Новости

Превью. "Ўлим гуруҳи"дан "лочинлар" билан бирга ким тирик чиқади?

Бугундан эътиборан Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи учинчи тур баҳсларига старт берилади.

Илк кунги баҳсларни "А" гуруҳи жамоалари бошлаб беришади. Бизни эса супер тўқнашув, водий дербиси кутмоқда. Амалда кейинги босқич масаласини ўзи учун ҳал қилиб қўйган "Навбаҳор" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. Ушбу учрашувнинг фарғоналик учун аҳамияти катта эканлигини инобатга олсак, майдонда чинакам жанг кўрамиз. Биз эса ўйинга қадар бўлган мулоҳазаларни юритишга қарор қилдик. 


Гуруҳдаги вазият 

Айни пайтда "Навбаҳор" 6 очко билан биринчи ўринда кетмоқда. "Нефтчи" ва "Қизилқум"да эса 3 очкодан. Демак қолган икки жамоа учун ҳали имконият йўқотилмаган. "Динамо" эса мусобақани тарк этиши деярли ойдинлашди. Наманганда майдон эгаларининг ғалабаси юз фоизлик натижа билан ортиқча муаммосиз кейинги босқич эшикларини очиши "Нефтчи"нинг аҳволини оғирлаштиради. Чунки "Қизилқум"да ҳам уч очко мавжуд ва улар ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади. Борди-ю, очколар тенг келиб қолган тақдирда, биринчи навбатда ўзаро ўйинларга қаралади. Сизнингча, "Навбаҳор" ўзи билан бирга кимни олиб чиқади? 

Иккита турдаги натижалар қуйидагича кўриниш олганини кўришимиз мумкин. 

1-тур

"Қизилқум" - "Навбаҳор" 0:2

"Динамо" - "Нефтчи" 0:2

2-тур

"Нефтчи" - "Қизилқум" 0:1

"Навбаҳор" - "Динамо" 1:0



Ўзаро ўйинлар 


Жамоалар кубок баҳсларида шу кунга қадар 14 маротаба куч синашишган. Ушбу статистикада устунлик "Навбаҳор" томонида, 8та ғалаба. 2та учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 4та баҳс "Нефтчи"нинг ғалабаси билан якунланган. 1998 йилги мамлакат кубоги финалида ушбу икки клуб тўқнашган бўлиб, якунда омад "лочинлар" кулиб боққан. 


1992 йил. Ярим финал

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:2

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1   

1993 йил.Ярим финал

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:0

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:1

(Изоҳ: Меҳмонда урилган гол ҳисобига финалга “Навбаҳор” йўл олган).

1994 йил. Ярим финал

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:0

1995 йил. Ярим финал

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:2

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 5:0

1997 йил. Ярим финал

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:2

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0

1998 йил. Финал

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:0

2017 йил.Нимчорак финал

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1

(Изоҳ: Меҳмонда урилган гол ҳисобига чорак финалга “Нефтчи” йўл олган).

2019 йил. Нимчорак финал

 “Навбаҳор” – “Нефтчи” – 3:1.

 

Бугун ўйинни бошқарадиган Рустам Лутфуллин "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларда 3 маротаба бош ҳакам вазифасини бажарган. Уларда 2тасида ғалаба, 1тасида мағлубият қайд этилган. Қайсидир маънода Лутфуллин "лочинлар" учун омадли ҳакам дея оламиз. 


Сўнгги тўқнашув 


Қизиғи "Навбаҳор" ва "Нефтчи" сўнгги маротаба 2019 йил Ўзбекистон кубоги доирасида Наманганда учрашишган. Ўйин мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган 


 “Навбаҳор” – “Нефтчи” 3:1

Ҳакамлар: Равшан Абдивоҳидов, Ф. Усмонов, З. Элибоев, Т. Тўхтасинов

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Азиз Турғунбоев 31, - 1:0. Иван Соловьёв 38, - 2:0. Иван Соловьёв 44, - 3:0. Жамшид Тўрақулов 89, - 3:1.

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Азим Аҳмедов, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Азиз Турғунбоев (Комилжон Тожиддинов, 71), Александр Касьян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Илҳомжон Алижонов, Амирбек Жўрабоев

Захира: Дилшод Ҳамроев, Азиз Ибрагимов, Ғиёс Комилов, Аббос Ғуломов, Аюбхон Нўъмонов, Шерзод Ҳакимов, Нодир Мавлонов, Илҳом Алибоев

"Нефтчи": Шерзод Абдураимов, Шодиёр Хожиматов, Ислом Тошпўлатов, Жамшид Қобулов, Миржамол Неъматов, Дилёр Ирматов (Нодирбек Йўлдошев, 65), Жавоҳирбек Расулов, Исломбек Каримов, Жаъфар Исмоилов (Алишер Абдувоҳидов, 46), Жамшидбек Тўрақулов, Иброҳим Нўъмонов

Захира: Хуршидбек Муҳаммадов, Фарруҳ Турдалиев, Илҳом Ваҳобов, Илҳом Ибрагимов, Бобир Исроилов, Ибоджон Абелфазов, Достон Бобожонов



Эски танишлар: Майдон эгалари таркибидан Ўткир Юсупов бугун собиқ жамоасига қарши тўп тепса, "Нефтчи" сафида Мирзоҳид Ғофуров, Дарко Станоевич, Акбар Тўраев шу вазифани бажаради.



Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика