Олий лигада 16та жамоа: плюс ва минуслар (Муносабат)
19 ноя 2014 16:32
Новости
Олий лигада 16та жамоа: плюс ва минуслар (Муносабат)
Кеча олий лигамизда 2015 йилги футбол мавсумидан бошлаб 16та жамоа бўлиши ҳақида хабар эълон қилинди.
Бу хабарни ПФЛ расмий сайти ҳам тасдиқлади. Шундай қилиб бу йилги чемпионат якунларига олий лигани тарк этган “Андижон” билан “Сўғдиёна” барибир элитада қоладиган бўлишди. Шунингдек, келаси йилги чемпионатда биринчи лигада биринчи-иккинчи ўринларни қўлга киритган “Шўртан” билан “Қўқон-1912” ҳам иштирок этади.
Хўш, олий лигада иштирокчиларнинг 14тадан 16тага кўпайиши қандай фойда беради? Жамоаларимиз бунга тайёрми? Умуман олганда, бунинг плюс ва минус томонлари нимада? Қуйида шу ҳақда тўхталиб ўтамиз.
ПЛЮС ТОМОНЛАРИ
Биринчи плюс томони шундаки, иштирокчи жамоалар сони ортгач, ўз-ўзидан ўйинлар сони ҳам ошади. Эндиликда жамоалар 26та эмас, 30та ўйин ўтказишади. Ўйинлар сонининг ортиши ОФКга ҳам маъқул тушади, чунки қитъамизнинг бош футбол ташкилоти мана бир неча йилдирки Ўзбекистонда ўйинлар кам деб келмоқда.
Қўшгимча тўртта тур қўшимча бир ой деганидир ва эндиликда жамоалар тез-тез майдонга тушадиган бўлишади. Ҳар ҳолда келаси йилдан эътиборан терма жамоанинг йиғини деб 15-20 кунлаб танаффус юзага келмаса керак. Яна бир плюс томони шундаки, кўплаб футболчилар олий лигада ўйнаш имкониятига эга бўлишади. Лицензияси бор мураббийлар ишсиз қолишмайди ва ўзларига бирорта жамоа топишади.
Яна бир плюс томони - Андижон билан Жиззах катта футболсиз қолмайди ва мухлислар ўз жамоалари иштирокида олий лигани кузатишади.
МИНУС ТОМОНЛАРИ
Биринчи минус томони - деярли ҳеч кимда олий лигадан тушиб кетсак, кейин нима бўлади деган хавотир юзага келмайди. Чунки биринчи лигада буёғига олий лигани кўзлайдиган жамоа қолмади ҳисоб. Биргина “Хоразм”ни айтишимиз мумкиндир, бироқ хоразмликлар яқин беш йил ичида олий лигага қайтиш учун бош даъвогар бўлишадими-йўқми, бир нарса дейиш қийин. Бошқа номзодлар эса очиғи кўринмаяпти.
Хавотир бўлмаганидан кейин шиддат пасайиши юзага келади, бу эса зерикарли, “навбатчи” ўйинларнинг ортишига олиб келади. Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, иштирокчи жамоалар ҳарқанча ошмасин, чемпионлик учун курашадиган жамоалар сони тўртталигича қолаверади: “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Насаф”. Ва катта эҳтимол билан чемпион номи яна шу тўртта клубнинг ўзаро ўйинларидан сўнг маълум бўлади.
Масалан, “Андижон” билан “Сўғдиёна”дан етакчиларга жиддий қаршилик кўрсата олишини кутиш қийин. Бу йил бу икки жамоа амалда ҳеч нарсани қойиллата олмади, шундай экан, келаси йил ҳам ниманидир исботлашини кутиш мушкул. “Шўртан” билан “Қўқон-1912” ҳақида ҳам ҳозирча ҳеч нарса дея олмаймиз. Мана шу тўртта жамоа чемпионатга интрига олиб кирадими-йўқми, буни мавсум бошлангач билиб оламиз.
Биз доим олий лигада ўйинлар сони камлигидан нолиймиз, ҳатто мураббийлар ҳам бир неча бор шуни таъкидлаб келишган. ПФЛ муаммони иштирокчилар сонини иккитага ошириш орқали ҳал қилган кўринади. Аммо масаланинг иккинчи томони шундаки, эндиликда биринчи лига даражасидаги ўйинчилар ҳам олий лигада ўйнаб юраверишади. Бундан ташқари, у жамоадан бунисига кўчиб юришлар янада авж олади. Негаки жамоа 16та бўлганидан кейин футболчида танлаш имконияти кўпроқ бўлади ва фалончи клуб билан келиша олмаса, бемалол пистончи жамоага бориб қўшилаверади.
Яхши футболчи ҳаммага керак, лекин яхши футболчи кўп бўлмаганидан кейин уларнинг ўрни ўртамиёналар билан тўлдирилади. Бу эса савияси паст футболчиларнинг янада кўпайишига олиб келади. ПФЛ регламентида охирги икки ўринни эгаллаган жамоанинг олий лигадан тушиб кетиши ҳақида гап-cўз йўқ. Фақат бу мавзу мавсум якунига етганидан сўнг кўриб чиқилади дейилган, холос.
Маълумки, спортда тартиб ва принцип биринчи ўринда туради. Шундай экан, савол туғилади: “Сўғдиёна” ва “Андижон” қайси спорт тамойилларига асосан олий лигада қолдирилди? Ҳар ҳолда ЎФФ раҳбарининг бир оғиз гапи туфайли бўлмаса керак. Профессионал чемпионатда кимдир тушиб кетиши, кимдир чиқиши керак. Ахир биз Ҳиндистон эмасмизки, уч ой давом этадиган чемпионатда қатнашсаг-у, охирида ҳеч ким тушиб кетмаса.
Иштирокчилар сони иккитага кўпайди ҳам дейлик. Лекин элитадан ҳеч ким тушиб кетмайдиган бўлса, бундай чемпионатнинг кимга қизиғи бор? Кураш фақат чемпионлик учун кечади, холосми? Яхшиси, ПФЛ биринчи лигада учинчи-тўртинчи ўринни олган жамоалар (“Обод”, “Оқ-тепа”) билан “Андижон” ва “Сўғдиёна” ўртасида плей-офф учрашувлари ташкил қилсин. Ҳеч бўлмаса шунда спорт принципларига амал қилинган бўлади.
Х.Холиқов.

Комментарии