Олий лига футболида жудолик. Александр Шадрин вафот этди
22 июн 2014 10:02
Новости
Олий лига футболида жудолик. Александр Шадрин вафот этди
Бугун "Локомотив" футболчиси Александр Шадрин 26 ёшида вафот этди.
Жорий мавсум 2та ўйинда майдонга тушган ярим ҳимоячи энди орамизда йўқ.
Бизга маълум қилишларича, футболчи ошқозон касали билан оғриган.
Унинг оила аъзоларига таъзия билдирамиз.
Шадриннинг фаолиятидаги сўнгги ўйини "Насаф"га қарши бўлди. Шу ўйиннинг 13-дақиқасида айнан унинг пасидан кейин Иброҳим Раҳимов рақиб дарвозасини ишғол қилган эди.
Сен футбол тарихида абадий қоласан, айнан сенинг ягона голинг, Ўзбекистон миллий терма жамоасини Япониядаги ғалабасини таъминлаган эди.
Комментарии